1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мусо алайҳиссалом ва тавба қилган банда қиссаси

15:02 / 29.12.2022 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилишларича, Бани Исроил қавмига бир муддат ёмғир ёғмай қўйди. Аллоҳнинг Набийси Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан ёмғир ёғдиришини сўраб дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Орангизда қирқ йилдан бери Менга исён қилаётган банда бор», деб ваҳий қилди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан: «Бизга нимани буюрасан?» деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло: «Уни орангиздан чиқариб юборинглар, агар у орангиздан чиқса, ёмғир ёғади» деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом қавмларига юзланиб: «Эй Бани Исроил, орамизда қирқ йилдан бери Аллоҳ таолога гуноҳ қилиб юрган кимса бор. Унинг гуноҳи сабабидан осмондан ёмғир ёғмай қўйди. У орамиздан чиқиб кетмагунча, ёмғир ёғмайди», деб хитоб қилдилар. 
Гуноҳкор банда бу хитобга жавоб бермай, қавм орасидан чиқмади. Ичида: «Эй Роббим, бугун мен одамлар орасидан чиқсам шарманда бўламан. Агар уларнинг орасида қолсам, барчамиз ташналикдан ҳалок бўламиз. Олдимда фақатгина Сенга тавба қилиб, истиғфор айтиш йўли бор холос. Мени мағфират қилгин ва гуноҳларимни беркитгин», деди-да, Аллоҳга тазарруъ билан дуо қила бошлади. Аллоҳ таоло унинг тавбасини эшитиб, қабул қилди. Банда сўзи ва дуосини охирига етказмай туриб, осмондан ёмғир ёға бошлади.
Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, орамиздан ҳеч ким чиқмай туриб ёмғир ёғди», дедилар. 
Аллоҳ таоло: «Қирқ йилдан бери Менга гуноҳ қилган бандамнинг тавбасидан рози бўлганим сабабли ёмғир ёғди», деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, менга ўша бандангни кўрсатиб қўйгин, мен ҳам унинг тавбасидан қувонай», дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг Набийсига: «Эй Мусо, қирқ йил Менга гуноҳ қилиб турганда уни яширдим, бугун Менга тавба қилганда шарманда қиламанми?!», дея марҳамат қилди. 
Субҳаналлоҳ, эй Роббимиз, нақадар Меҳрибонсан! 
Азизлар, тавба эшиги очиқ экан, Роббимизга ихлос билан тавба қилайлик. Зеро, У тавбаларни кўплаб қабул қилувчи Зотдир.


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, доктор Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ дедилар.Ҳар бир салоҳият соҳибини, хоссатан, ҳадис илмлари талабаларини компьютерни барча имкониятлари билан мукаммал давоми...

1928 11:00 / 06.10.2021
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Иҳёу улумид дин, китобида келтиради.Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади.Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос давоми...

2278 09:00 / 23.08.2023
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақиқатларини баён қилади .У Ийсо бир бандадир, Биз унга неъмат бериб, уни Бану Исроилга мисол қилдик,, яъни Ийсо алайҳиссалом давоми...

2311 10:38 / 12.02.2025
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги давоми...

2111 13:04 / 05.04.2025