1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

«Қалбим тоза…»

16:11 / 09.01.2023 3187 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалб ҳақида савол бўлиб қолган эди, дарҳол жавоб топиш учун маълумотлар излашга тушдик. 

Биз излаган бир қанча маълумотлар ичида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобларидан муҳим маълумот чиқди.

«Зато қалбим пок», «Намоз ўқимасаям одамни мана бу жойи пок бўлиши керак» деган гапларни нафақат кўча-кўйда, балки ойнаи жаҳонда ҳам бот-бот эшитадиган бўлиб қолдик. Буларга ўринли жавоб эса шайх ҳазратларининг ушбу мулоҳазаларида тайёр экан. Асардан барчамиз учун ўринли жавобни олдик. Ундаги мулоҳазалар ҳар давр учун муҳим эканлигини англаш билан бирга, ўзимизни ҳам сўроқ қилишга ундади:

«Бир инсон намоз ўқиётган бўлса, бу унинг қалбида иймон борлиги ва намознинг фарзлигини англаб етиш борлигининг аломатидир. Бошқа биров намоз ўқиётиб, кўзи аланг-жаланг бўлиб турса, қўллари билан кийимларини тўғрилаб, намозда қилиб бўлмайдиган ҳаракатларни қилаётган бўлса, бу унинг қалбида хушуъ йўқлигининг аломатидир.

Маст бўлиб юрган одамнинг мастлиги унинг қалбида Аллоҳ таолодан қўрқув йўқлигининг аломатидир. Шунингдек, ўзига фарз ва вожиб бўлган амалларни бажармай юрган одамнинг қилмиши Аллоҳ таолонинг амрига беписанд эканининг аломатидир.

Бу ўлчовларни билмайдиганлар ўзларича ўлчов ҳам қилиб олганлар. Улар «Намоз ўқимасак ҳам, рўза тутмасак ҳам, қалбимиз пок», дейишдан уялмайдилар. Балки бу ўта мантиқсиз гапни фахрланиб айтадилар. Бу ҳам етмагандек, қўлдан келганича ибодат қилиб юрганларни маломат ҳам қилишади. Улар қалб нима-ю, қалб поклиги нималигини биладиларми ўзи?

Гуноҳи бўла туриб гуноҳдан қўрқмайдиган бандаларини огоҳлантириб, Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир» (Мутоффифин сураси, 14-оят).

Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, қалбини моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадиси шариф ворид бўлган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиёда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир”, дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Савоб иш қалбга нур ва баданга қувват бўлур. Гуноҳ иш қалбга зулмат ва баданга беҳоллик бўлур», деган.

Азиз ўқувчи, қуйидаги ҳавола орқали мақолани тўлиқ ўқишингиз мумкин: Ҳавола

Қамариддин Бекмуҳаммад

Муаллиф
Қамариддин Бекмуҳаммад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ижтимоий тармоқларда бирорта ўзбек сериали ёки киносидаги беҳаё саҳнадан кесиб олинган лавҳа .Ўзбек сериалининг аҳволи,, .Маънавиятчилар қаёққа қараяпти, каби давоми...

2900 16:53 / 28.01.2022
Халойиқ ичра гар кўпайса айбинг, Мазаммат эшитсанг шоҳу гадодин, Аларни яширмоқ истаса қалбинг, Либос эт саховат отлиқ матодин.Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.Улардан давоми...

9943 15:00 / 30.05.2021
Ҳудҳуд сассиқпопушак Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллабяшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида давоми...

4958 11:00 / 17.07.2021
Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига осган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола хушёр ва закий давоми...

4955 09:26 / 01.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021