1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (тўққизинчи мақола)

16:56 / 17.01.2023 2301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9-савол: «Қуръони Карим илмий маълумотларга зид келадими?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 

ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ

 

«Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 34-оят).

Кўплаб одамлар Аллоҳ таолонинг ушбу ояти борасида шаккоклик билан савол берадилар:

«Замонавий илм-фан, технологиялар, сунъий йўлдошлар ҳамда об-ҳавони кузатиш ускуналари ёмғир қачон ёғишини, булутларни текшириб, улар кучли бўронга сабаб бўладими ёки ёмғиргами, булар ҳақида олдиндан маълумот айтиш имкониятига эга бўлди. Инсоният мазкур воситалар орқали булутнинг қай ҳолатда эканлигини, ёмғир қачон ва қаерга ёғишини одиндан билиш имконини қўлга киритди. Ҳавода сузиб юрган булутлар ёмғирли булутми ёки қуруқ буғнинг ўзими, буларни ҳам одамлар бугунги кунда замонавий технологиялар ёрдамида аниқлашмоқда. Сизлар: «Аллоҳ таолонинг Ўзи ёмғир қачон ёғишини билади», дейсизлар ва бу гапингизга Қуръони Каримдаги «Ёмғирни У ёғдирур», оятини далил қилиб келтирасизлар. Мана, олимлар ҳам ёмғирнинг қачон ёғишини олдиндан хабарини беришяптику. Ҳатто олимлар ёмғир қаерга, қачон ва қанча миқдорда ёғишини, ҳавонинг оқими қайси томонга йўналишигича айтиб беришяптику» деб сўрашади. 

Шу билан бир қаторда улар юқоридаги оятда келтирилган «Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур» ояти борасида шаккоклик қилиб мана бундай савол берадилар:

«Бугунги замонавий тиббий жиҳозлар ақлбовар қилмас даражада ривожланиб кетди. Улар орқали ҳомиланинг жинсини аниқлаш имкони туғилди, ҳатто уруғланиш содир бўлган лаҳзадан бошлаб, ҳомиланинг ўғил ёки қиз эканини аниқлашга эришилди. Ҳомиланинг илк босқичлари бўлган ҳужайраларнинг бўлиниши ҳодисаси ҳам мазкур жиҳозлар орқали кузатилмоқда. Мана, олимлар ҳали ҳомиланинг ўғил-қиз эканлиги шаклланмай туриб, олдинги босқичдаёқ унинг жинсини айтиб беришяптику. Бу ҳол Қуръони Каримдаги «Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур» оятига зид эмасми?»

Бу икки саволга қуйидагича тўхталиб ўтамиз: 

Биринчи нуқта — «Ёмғирни У ёғдирур» ояти.

Хўш, булутларни ким пайдо қилади? Ердан урчитувчи шамолларни булутлар сари ким эсдиради? Бу шамолларга булутларни ким чатиштиради?

Об-ҳавони ўрганиб, ёғингарчилик ҳақида хабар берадиган, атмосферадаги сувнинг ҳолатини ўрганадиган гидрометеорология фани аниқ маълумотларга кўра хабар бера олмайди, балки кузатилмоқда, тахмин қилинмоқда, кутилмоқда каби эҳтимолий тарзда хабар беради. Гидрометеорология ходимлари асосан об-ҳавони кузатиш, булутлар ҳаракатини ва атмосфера ҳолатини ўрганишдан иборат. Атмосферада эса доимий равишда ўзгаришлар юз бериб туради. Бу ўзгаришларга ундаги ҳарорат, ҳавонинг босими каби ҳолатлар сабаб бўлади. Шунинг учун мазкур соҳа ходимларининг берадиган маълумотлари тез-тез ўзгариб туради. Чунки уларнинг иши фақат кузатиш. Улар шу кузатишларига мувофиқ маълумотларни тақдим этиб боришади холос. Қани айтингчи, ҳаводаги ўзгаришларни ким пайдо қилади, булутларни ким ҳаракатга келтиради, уларнинг тадбирини ким амалга оширади?

Албатта Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидир.

Баъзида об-ҳавони кузатиш соҳа мутахассислари ҳавонинг ҳолати муайян шаклда бўлиши ҳақида хабар берадилар. Бироқ, улар айтган нарса содир бўлмайди. Чунки юқорида айтганимиздек, улар фақат кузатадилар холос. Ҳавони ҳаракатлантиришга, уни ўзгартиришга аралашмайдилар ва бунга имкониятлари ҳам етмайди. 

Иккинчи нуқта — «Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур» ояти.

Дарҳақиқат, бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги ускуна ва жиҳозлар тараққий этиши натижасида ҳомиланинг жинси олдиндан аниқланмоқда. Бачадондаги эмбрионнинг хромасомалари XX ми ёки XY ми, буни ҳам аниқлашмоқда. Лекин оятга эътибор берсангиз Аллоҳ таоло: «Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур», деб марҳамат қилди. Ўғил ёки қизлигини У билур деб марҳамат қилмади. Нега сизлар , Қуръонда йўқ нарсани Аллоҳнинг Каломига тиқиштирмоқчи бўласизлар.

Аллоҳ таоло оятда ﯳ ﯴ ﯵﯶ яъни, «Бачадонлардаги нарсани» билишини баён қилмоқда. Бечора таъначилар араб тилининг сир-асрорини, услубини ва маъносини қаердан ҳам билсинлар. Араб тилида ﯳ калимаси умумийликни ифода этади. Шунда оят маъносининг таржимаси қуйидагича бўлади:

 

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ

 

«Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур».

Яъни, бачадондаги ҳомила туғилгач, бахтли бўладими ёки бадбахт, бой бўладими ёки камбағалми, подшоҳми ёки оддий фуқароми, ота-онасига яхшилик қилувчи фарзандми ёки оққ бўлувчими, умматга, миллатга фойда келтирувчи инсонми ёки жамиятга зарар келтирувчи шахс бўладими...

Бу каби нарсаларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло оятда ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини фақат Аллоҳ билади демади, балки ҳомилага тегишли барча нарсани Ўзи билишини эълон қилди.

Нега сизлар умумий маънода келган сўзни торайтириб, фақат ўғил ва қиз деб тор доирада тушуняпсизлар?

Нега сизлар Қуръони Карим назарда тутмаган нарсани назарда тутди деб айтяпсизлар? 

Мана шулар юқоридаги таъначиларнинг саволига берилган мулоҳазалар эди. 

Аллоҳ таолодан барчамизни динини теран ва чуқур англовчилардан қилишини, Китобининг ҳикматларини бизга таълим беришини сўраймиз.


Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф
     

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссаламу алайкум Шайх Ҳазратлари Рамазон барчамизга муборак болсин Рўза одам бошидан сув қуйиб душда чўмилса боладими Чўмилишга эҳтиёжи бўлмай туриб жунуб давоми...

7453 09:05 / 21.05.2018
СаволҲазрат Ҳозир айни дамда 2та ўғил фарзандимга 2та қўй сўйиб ақиқа қилиб, кейинроқ яна 2та қўй сўйсам бўладими, ёки 4та қўйни бир вақтда сўйиш керакми бир укамиз давоми...

6025 04:56 / 08.01.2018
Мен тижорат билан шуғулланаман. Сотиладиган молдан менга 2030 фоиз фойда қолади. Баъзи танишларим 10 фоиздан ортиғи ҳаром, дейишади. Баъзилари эса харидор рози бўлса давоми...

3435 18:40 / 24.04.2016
СаволШайх ҳазратлари авлиёларни айтган гаплари ва қиссаларини ешитиб ҳозирги ҳолатим билан таққосласам мени қалбимда қурқув ва ғам пайдо бўлди. Енди қиёматда давоми...

4598 08:25 / 20.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021