1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ризқ танглигида ўқиладиган дуо

12:06 / 18.01.2023 4959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига меҳмон келди. У зот аёллариникига бирон таом сўраб одам юбордилар. Уларнинг биронталарининг уйларида егулик топилмади. Шунда:
«Аллоҳумма, инний асалука мин фазлика ва роҳматика, фаиннаҳу лаа ямликуҳа илла анта», дея дуо қилдилар.
Бас, у зотга бир пиширилган қўй ҳадя қилиб олиб келинди. Шунда у зот: «Мана Аллоҳнинг фазлидандир ва биз раҳматга интизор бўламиз», дедилар.


Имом Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким давоми...

3884 04:00 / 13.08.2022
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда .Лаа илааҳа иллаллоҳул Азиймул давоми...

1509 07:01 / 11 февраль
. , . . Саъд розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси .Лаа илааҳа давоми...

1277 06:10 / 09.12.2025
Илмни яхши фаҳмлаш, молдунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиши учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади .Бунинг учун ҳар куни давоми...

1954 11:09 / 06.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021