1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Вақф» хайрия жамоат фонди раиси тайинланди

15:53 / 18.01.2023 2982 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жомеъ масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин домла Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги «Турсунмат қори», «Эски Тошкент», Андижон вилоятидаги «Жиддаи Муборак», Тошкент шаҳридаги «Юнусобод-Оқ тепа» каби жомеъ масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, «Саййид Муҳйиддин Махдум» ва «Кўкалдош» мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.
Зиёвуддин домла Мирсодиқовнинг келгусидаги шарафли ва масъулиятли ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
27 октябрь куни юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлик сайлови ўтказилди. Сайлов жараёнларини кузатиш учун бир давоми...

1438 16:37 / 14.12.2024
Москва шаҳрида таксичилик қиладиган асли Қирғизистон фуқароси бўлган йигит автомобилида қолдириб кетган 1 млн рубль ва паспортни эгасига қайтариб берди, деб давоми...

2724 13:05 / 24.02.2019
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. .Бугун тарихий воқеа mdash бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг .Олий даражали Имом давоми...

1613 01:03 / 11.11.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2271 17:36 / 31.05.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021