1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Она раҳмининг чидамлилиги

05:00 / 09.03.2017 4084 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ахир, Биз сизларни бир ҳақир су в дан яратмадикми?! Сўнг у сув-нутфани пухта қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?! Маълум муддатгача (яъни ой куни етиб туғилгунича)» (Мурсалот сураси, 20-22-оятлар).Оятда она раҳмининг соғлом, чидамли ва пухта яратилганига ишора қилинмоқда. Раҳм аёлнинг қуймуч суяги бўшлиғининг ўртасида жойлашгани учун ғоят ҳимояли жойда турган ҳисобланади. Раҳм нок шаклида ва мускуллардан ташкил топган девор билан ўралган ичи бўш аъзодир. Балоғатга етган аёлларда узунлиги 8 см, эни 5 см, баландлиги 2,5 см бўлади. Кичик парда бўлган раҳм ҳомиладорликнинг охирига келиб кенгайиб кетади. Ҳомиладорликдан ташқари ҳолларда раҳмнинг оғирлиги 50 грамм атрофида бўлади. Ҳомиладорлик даврида эса ичидаги боланинг оғирлиги га қараб 5 кг.дан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бу эса раҳм оғирлигининг 100 баробар ортиши демакдир!

Инсон танасида бу даражада тез каттариб, тез ривожланадиган раҳмдан бошқа аъзо йўқ. Раҳм зич, қалин мускуллари ва ўзига хос яратилиш тарзи билан бошланғичда бор-йўғи бир неча сантиметр бўлиб, борган сари катталашган ҳомилани барча ташқи зарба ҳамда таҳликалардан қўриқлайди. Одам пайдо бўлишининг энг ожиз босқичларини таҳликаларсиз ва ўлмасдан давом эттира олиши раҳмнинг соғлом ҳамда пухта яралиши туфайлидир. Эмбрион учун ишончли ва энг муносиб жой она раҳмидир. Қуръонда диққат тортилган раҳмнинг пухта яратилишини ўрганиш, инсон яратилишининг илк босқичларидан эътиборан Аллоҳ раҳмати, ҳамма нарсани рисоладагидек мослаганининг исботидир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақолани кўчириб олиш

3685 05:00 / 07.03.2017
Қуръонни замон тафсир қиладиrdquo, деган машҳур ибора умматнинг донишманди Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога тегишли эканлиги айтилади. Албатта бу воқеаликдан узоқ давоми...

5126 05:00 / 09.03.2017
Қуръони Каримда фиръавндан ташқари унинг яқин хизматкорларидан бири Ҳомоннинг исми ҳам тилга олинади. Аммо қизиғи шундаки, Тавротда, Мусо алайҳиссалом ва у давоми...

4407 05:00 / 07.03.2017
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда .Сизлар албатта Шом заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар,, деб хабар бердик.Бас, қачон у давоми...

8609 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021