1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Пингвинлар қаҳратон совуқда қандай исинадилар?

11:00 / 24.01.2023 2629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пингвинлар илиқликни ўзаро баҳам кўриш ва уни асраш мақсадида бир-бири билан жипслашиб, жамоа ташкил этишади.

Пингвинлар яшайдиган Антарктидада қишда ҳарорат минус 75 даражадан минус 60 даражагача, ёзда минус 50 даражадан минус 30 даражагача, соҳилбўйида қишда минус 35 даражадан минус 8 даражагача, ёзда 0 даражадан 5 даража илиққача бўлади.

Маълумки, қорли изғирин пайтида ҳаво ҳарорати минус 35 даражага етади. (соҳилбўйидаги ҳарорат назарда тутилмоқда)

Аммо жамоанинг ўртасидаги ҳарорат 37 даража иссиқ бўлади. Бу эса пингвинлар қўллаган услуб нақадар самарали эканини кўрсатади. Баъзан жамоа ўртасидаги ҳарорат 37 даражадан ортиб, ўртароқда турган пингвинлар жуда исиб кетади. Шунинг учун пингвинлар ҳарорат мувозанатини сақлаш ва ортиқча иссиқликдан қутилиш мақсадида бир жойда турмай, ҳаракатланиб, жойларини ўзгартириб турадилар.

Жамоанинг ташқарисида турган пингвинларнинг ҳоли нима кечади?

Буни қарангки, жамоанинг ичидагилар ташқарида турганларни унутмайдилар, ташқарида қолганларни ичкарига олиш ва улар исиниб олишлари ҳамда ичкарида исиб кетганларни ташқарига чиқариш мақсадида барча пингвинлар аста-секинлик билан мунтазам ҳаракатланиб турадилар. Олимлар уларнинг ҳаракат йўналишини кузатиш учун камераларни ишга солдилар ва пингвинлар мураккаб услубда ҳаракатланишини аниқладилар. Пингвинлар шундай ҳаракатланадики, ҳосил бўлган иссиқликдан жамоанинг барча аъзолари тенг баҳраманд бўлади.
Пингвинларнинг муҳитга мослашишини кўриб турибсиз. Ажойиб-а, тўғрими?
Қани айтингчи, пингвинлар қаҳратон совуқда исиниш илмини, илҳомини ўзи ўйлаб топганми? Шундай жамоа тузиш орқали исиниш мумкинлигини тадқиқот ўтказиб аниқлаганми? Йўқ, албатта! Уларга бу қобилиятни Буюк Мусаввир Зот ато этган.
Бу каби жонзотларга совуқда музлаб қолмаслик ва жонини сақлаш учун ўзига хос услубни, яъни ана шундай жамоа тузиш ва уни қўллаш қобилиятини, техникасини ато этган кўр табиат эмас, балки Аллоҳ таолонинг Ўзи ато этгандир. Роббимиз Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:
قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَا مُوسَى
قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى
«У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди» (Тоҳа сураси, 49-50-оятлар).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг яратганлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёдалашиб боришини насиб этсин. 

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сувнинг термал хусусиятлари Ерда иссиқ ва уйғун иқлим шаклланишида бош ролни ўйнайди. Сувнинг ўзига хос молекуляр хусусиятлари туфайли денгизлар қуруқликка давоми...

4111 11:30 / 15.06.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиётиКўпларимиз, жазирама ёз кунларида иссиқ таом солинган давоми...

7136 11:00 / 28.07.2020
120 йилдан бери олимлар нима учун зебраларда оқ ва қора чизиқлар мавжудлиги борасида баҳслашиб келардилар. Яқинда бунинг сабабини кашф этдилар. Аниқлашларича, давоми...

3260 14:00 / 24.05.2023
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9633 14:00 / 05.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021