1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ҳайвонлар жамоаларининг мавжудлиги

05:00 / 09.03.2017 4326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар..." (Анъом сураси, 38)


Илмий тадқиқотлар натижасида бутун ҳайвонлар ва қушларнинг алоҳида жамоа бўлиб яшашлари аниқланган. Ҳайвонлар орасида ҳам муайян ижтимоий тузум мавжуд экан.


Асал арилар гуруҳ ҳолида дарахт ковакларида ёки шунга ўхшаш маконларда ўзларига ин қурадилар. Битта ари гуруҳи битта она малика, бир неча юз эркак ва 10-80 минг ишчилардан ташкил топади. Ари гуруҳларидаги она маликанинг асосий вазифаси тухум қўйишдир. Бундан ташқари оила бутунлиги ва уядаги интизомли иш учун муҳим моддалар ташлайди. Эркакларнинг асосий вазифалари эса қироличани уруғлантиради. Уяда петек (ари уясидаги асал қўйиш учун қилинган уялар), озуқа тўплаш, ари сути ишлаб чиқариш, уянинг иқлимни тузатиш, тозалик, ҳимоя ва шунга ўхшаш барча вазифаларни эса ишчи арилар бажарадилар. Ари уясидаги ҳар қаватда бир тузум мавжуд. Умуман уянинг асосий эҳтиёжлари, ҳар бир вазифа камчиликсиз ўрнига келтирилади.


Чумолилар ҳам ҳашорат дунёсида энг кўп сонли жамоа саналади. Уларнинг жамоа бўлиб ишлаш, аскарий стратегия, ривожланган алоқа воситалари, қатъият, қусурсиз «шаҳар» қуриш масалаларида инсонларга ўрнак бўладиган тузумлари мавжуд. Чумолилар озуқаларини топиб ғамлайди, болаларини парваришлайди, жамоаларини қўриқлайдилар ва урушадилар. Ҳатто "чеварлик", "деҳқончилик" билан шуғулланиб, "ҳайвон етиштирган" жамоалар ҳам мавжуд.Ораларида жуда кучли алоқа воситаси бўлган бу жонзотлар жамоавий бирлашув ва ихтисослашув томонидан олиб қаралганда ҳеч бир ҳайвон тури билан қиёслаб бўлмайдиган даражада устундир.


Жамоа бўлиб яшаган ҳайвонлар тахликаларга биргаликда қаршилик кўрсатадилар. Масалан, кичкина қушлар бургут ёки бойқуш сингари йиртқич қушлар худудларига кирганида ҳаммалари бир бўлиб бу ҳайвонларнинг атрофини ўраб оладилар. Бу орада атрофдаги бошқа қушларни ҳам ёнларига чақириш учун махсус овоз чиқарадилар. Кичкина қушларнинг жамоавий бу ҳаракатлари йиртқич қушларни ҳудудларидан узоқлашишига сабаб бўлади.


Биргаликда учадиган қуш галалари ҳам айни шаклда галанинг барча аъзолари учун посбонлик қилади. Масалан, гала ҳолида учадиган сиғиржик (чумчуқдан каттароқ қуш) лар ораларида маълум масофа ташлаб учадилар. Фақат бирор йиртқич қушни, масалан, бургутни кўрганларида ораларидаги очиқ жойларни дарров тўлдирадилар. Шундай қилиб бургутнинг гала ичига кириб олиш олди олинади, бургут ичкарига кирган тақдирда ҳам жуда қийналади ёки қанотлари лат ейди.


Сут эмизувчи ҳайвонлар ҳам таҳлика пайти жамоа бўлиб ҳаракат қиладилар. Масалан, зебралар душманларидан қочаётганларида болаларини галанинг ўртасига олади. Делфинлар ҳам гуруҳ ҳолида кезадилар ва энг катта душманлари ҳисобланган акулага қарши жамоа бўлиб қаршилик кўрсатадилар.


Ҳайвонларнинг ижтимоий ҳаётларига сон-саноқсиз мисоллар бор. Буларнинг барчаси Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг сўзини тасдиқлайди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳар .Қорабоғ, марказий жомеъ масжиди имоми мулло Абдурашид масжид ёнидаги боғда асаларичилик билан шуғулланар эканлар. Шу йил давоми...

5448 17:04 / 08.01.2017
1969 йилнинг 16 июни. Соат 931.Флориданинг иссиқ ва дим ҳавосига қарамасдан, 55 ўлкадан 3 минг 493 мухбир ва 1 милёнга яқин инсон бир неча километр узоқликдаги зариф бир давоми...

4677 05:00 / 07.03.2017
Денгизларнинг муқаддас Қуръонда таърифланган қўшилиш ва ажралиш жойлариБундан 1400 йил бурун Аллоҳ тарафидан нозил қилинган муқаддас Қуръонда бугунги тараққий давоми...

8261 05:00 / 07.03.2017
Эмбрион яратилиши ва унинг ҳомилага айланишига доир бир неча фатволар ҳақида кўплаб саволлар чиқиб, шовшувга сабаб бўлди. Бу фатволар тўрт ойдан олдин эмбрионни давоми...

4500 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021