1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Абдуллоҳ Бониъмани йиғлатган воқеа

16:00 / 01.02.2023 2717 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таниқли даъватчи ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Абдуллоҳ Бониъма фоний дунёдан охират сари риҳлат қилдилар. Бу зот Аллоҳнинг синовига учраб ўттиз йил фалаж касали билан оғридилар. У кишининг қўл-оёқлари ҳаракатдан тўхтаган эди. Аммо шундай бўлса-да, у киши умрларини Алоҳнинг йўлига чақиришга бағишладилар. Қуйида у зотнинг  насиҳатларидан эътиборингизга ҳавола этамиз:
«Мендан кўра аҳволи оғирроқ одам бўлмаса керак деб ўйлардим. (У кишининг бошларидан ташқари барча тана аъзолари ҳаракатдан тўхтаган эди). Бир куни шайхлардан бири: «Мен билан юринг, аҳволи сизникидан оғирроқ бўлган кишини кўрсатаман», деди. Ўша шайх билан бориб, ўзимга ўхшаган фалаж одамни кўрдим. Лекин унда фалажликдан ташқари яна бир беморлик бор эди. Унинг қулоғи эшитмас, тили эса гапира олмасди. Тасаввур қилинг, у одамнинг тана аъзолари ҳаракатланмайди, қулоғи эшитмайди, тили эса гапира олмайди. Мана шу одам билан боғлиқ менда кўз ёшимга сабаб бўлган оғриқли воқеа содир бўлганини эшитдим. Кунларнинг бирида унинг оила аъзоларидан бири хабар олиш учун олдига кирсалар, кийимида қон доғини кўришди, унинг ўзи эса йиғлаётган экан. Қон қаердан тегди экан деб жароҳатни излай бошлашди. Ниҳоят, унинг икки бармоғини узилиб тушганини кўрдилар. Қандай узилиб тушди экан деб оила аъзолари ҳайрон қолдилар. Маълум бўлишича, бир сичқон беморнинг олдига келиб, унинг бармоқларини кемириб, узиб олибди. Бемор эса ўз жойида қимир этмай, ҳеч нарса қила олмай ётаверибди. У фақатгина бармоқларига назар солиб, оғриқдан қийналиб, инграб ётган холос. Сичқон унинг олдига келганда беморнинг ҳаракатланмаётганини кўриб, уни ўлик деб ўйлаган. Сиз-чи, соғлом бармоқларингиз билан нима фойдали иш қилдингиз?! Соғлом оёқларингиз билан нима қилдингиз?! Тилингиз билан нималарни гапирдингиз?! Қулоғингиз билан нималарни тингладингиз?! Сизга берилган барча неъматлардан фойдаланиб, қандай амаллар қилдингиз?! Лаа илааҳа иллаллоҳ».


Азизлар, Роббимиз бизга неъмат қилиб берган соғлом тана аъзоларнинг шукрини адо этяпмизми?! Уларни нималар билан машғул қиляпмиз?! Бу нарсаларга аҳамият берайлик. Аллоҳ таоло бизга ато қилган ва қилаётган ҳамда келгусида берадиган неъматларининг шукрини тўлиқ адо қилиб боришимизни насиб этсин, Ҳақ таоло Абдуллоҳ Бониъмадан рози бўлсин, динимизга қилган хизматларининг ажрини кўпайтириб берсин, қабрларини нурларга тўлдирсин.


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф   

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ алТуркманий адДиёрбакрий алФариқий адДамашқий давоми...

5051 22:00 / 27.04.2017
Бугун тиббиёт соҳаси ихтироларига назар солар эканмиз, унда биринчи навбатда, Европа олимларининг кашфиётлари намоён бўлишини кўришимиз мумкин. Мазкур давоми...

1578 16:39 / 27.11.2024
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

5180 21:59 / 27.04.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ донишманд, ҳикматли олим эдилар.Мақтаганни ёқтирмас, барча ишда Аллоҳ таолога суянар, илмга қизиққан кишиларни давоми...

5334 18:15 / 11.03.2022