1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ишонч

09:00 / 07.02.2023 2370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёда муносиб дўст топиб яшаш нақадар бахт. Афсуски, қани ўша муносиб дўст?! Ўз манфаати, ҳисоб-китоби турганда дўстни унутувчилар, унга кўмак бермаганига яраша, тек турмай зиён етказувчилар, кўргандагина оҳ-воҳ қилувчилар, имкони топилса бир пулга сотиб юборувчи қаллоблар асло дўст эмас! Юзма-юз келганда мулойимлик билан ҳол-аҳвол сўровчи, меҳрибонлик қилувчи дўстлардан мард рақиб аъло. Турланувчилар асло дўст бўлмас.


Иймонли кишиларнинг тил-сўзи, иши бир. Улар бирор эҳтиёжинг, юмушинг юзасидан ваъда берсалар — хотиржам бўл. Улар ўз сўзларида собитдирлар. Узрсиз ҳолатда ваъдага вафо қилмаслик каззоблик, мунофиқликдир. Улардан кўнглингни узмасдан, янглишасан. Ваъдабозлар умрингни, вақтингни, нақдингни совурадилар.

Одамлар орасида хиёнат кенг тарқалган пайтда ҳам ҳар кимга ишонавериш ожизликдир.
«Унванул байан» китобидан.
Кўп ҳам ишониб юборма, кўп ҳам яхши кўриб кетма, кўп ҳам умидланиб қолма. Чунки мана шу кўп сўзи (вақти келиб) сенга кўп азият беради.


Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.
Доктор Ёсир Дарвиш.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб давоми...

3458 14:00 / 18.02.2023
Ҳар биримиз ўзимизнинг ҳаражатларимиз учун пул топишимиз керак. Баъзилар кунларининг маълум қисмини офисда ёки савдо мажмуасида бошқалар ўзининг шахсий иши давоми...

7076 16:00 / 28.09.2021
Мўмин мусулмон инсон кундалик ҳаётида икки дунё саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз учун давоми...

2976 09:00 / 11.03.2022
268. 282. Жаририйдан ривоят қилинади.Ким мўминни оч ҳолда учратиб, унга таом бериб тўйдирса ва сув бериб чанқоғини қондирса, албатта жаннат эшикларининг биридан давоми...

5791 11:00 / 03.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021