1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиздаги масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди

11:29 / 08.02.2023 1637 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназар ташаббуслари билан юртимиздаги масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони Карим хатмлари бағишланиб, Аллоҳ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди. Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ҳам Қуръон Карим хатмлари бағишланиб, жамоат аҳли билан дуолар қилинди.

Аллоҳ таолодан қардошларимизнинг улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда уларга сабр-матонат ва офият тилаймиз.








Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Самарқанд шаҳар бош имомхатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан давоми...

1801 10:51 / 23.09.2020
Кўринмас ёв ndash коронавирус бутун дунё аҳолисининг сабрини синовдан ўтказди. Бу вабо жаҳон халқларига жуда катта талафотлар етказди, башариятнинг силласини, давоми...

2724 13:40 / 16.09.2021
2023 йил 1 июндан Тошкент шаҳридаги .Dream park, аввалги .Ғафур Ғулом, боғида .Болалар китоб фестивали, номи остидаги Республика китоб байрами бошланди.Ушбу кўргазмада .Hilol давоми...

1673 13:39 / 01.06.2023
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, устоз Яҳё домла Раззоқовга падари бузрукворлари Ҳабибулло ота давоми...

1169 22:30 / 14.10.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021