1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Алишер Навоий асарларида буюклар сиймоси

09:49 / 09.02.2024 3222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом динининг моҳияти, унинг инсон ҳаётидаги ўрни ана шу дин бағридан етишиб чиққан мутафаккирлар, шайхлар, азиз-авлиёларнинг поклик ва камолот сари етакловчи қарашлари, уларнинг ибратли хислатларини чуқур тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шундай улуғ мутафаккирлардан бири Алишер Навоийнинг «Насойимул-муҳаббат мин шамойимул-футувват» асари муқаддима ва 770 нафар шайх (35 нафари авлиё аёл)нинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

«Насойимул-муҳаббат» Абдурраҳмон Жомийнинг «Нафаҳотул-унс мин ҳазарот ил-қудс» тазкирасининг таржимасидир. Лекин Навоий Жомий асарига эркин ва ижодий муносабатда бўлиб, унинг асаридаги маълумотларни тўлдириб ва баъзисини қисқартириб, 618 нафар шайх сонини 770 нафар (35 нафари авлиё аёл)га етказади.

«Насойимул-муҳаббат»да бир неча шайхлар ҳақида берилган маълумотларда Соҳибқирон Амир Темурга боғлиқ қизиқарли воқеалар учрайди.

Навоий «Насойимул-муҳаббат» асарида Соҳибқирон Амир Темурни Эронга қўшин тортиб борган йили, яъни, 1381 йил баҳор ойларида шайх Бобо Сунгу зиёратига борганини қуйидагича тасвирлайди: «Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур.  Ўлтурғондин сўнгра Бобо ила мида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур».

Шайхнинг ботиний саволига, назарига, қувватига Амир Темур сидқ ва ихлос, ақл ва фаҳм-фаросат билан англаганликлари ва жавоб берганликлари баён қилинган.

«Насойимул-муҳаббат»да Соҳибқирон Амир Темурни Бобо Хокий қуддиса сирруҳу ва Хожа Боязид раҳматуллоҳи алайҳ каби шайхлар билан учрашган ва суҳбатлашганлари зикр қилинади.

Бобо Хокий қуддиса сирруҳу: 

 – Турк элидиндур. Сипоҳи эрмиш. Тимурбек била Рум ва Шом черикига борғондур. Ондин қайтиб келганда, сипоҳилиғ машаққатидин, чунториққон эркандур, тарк қилиб, фақр ихтиёр қилибдур.

Хожа Боязид раҳматуллоҳи алайҳ:

– Атонинг яқин авлодидиндур. Темурбек онинг суҳбатиға келибдур ва келурда кўнглида кечурубдурки, бу эрнинг маъно оламидин хабари бўлса, бизга иссиқ ҳалво тортқой.

Ул муридларға ҳалвони худ буюрғон экандур. Бек била саломлашиб кўришгондин сўнгра дебдурки (аввал салом, ўртаси таом ва охири калом!) Филҳол ҳалвони торттурубдур. Бекка бу ҳол зоҳир бўлғач, мурид бўлиб лангар ясаб, кўп авқоф қилибдур».

Навоий ҳазратлари Соҳибқирон ҳақларида завқланиб, самимийлик билан мардлик, соддалик, закийлик, ҳар қандай тасодифий ҳолатлар ва ҳар ишни тадбиркорлик билан қилишларини тасвирлаб берган.

Навоий асарда шайхларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз ўрни бўлганини фасоҳат-балоғат билан ёритиб берган. Амир Темур ва замонасининг ҳукмдорлари ҳам шайхларнинг ва уламоларнинг маслаҳат ва дуоларни олишгани, шунинг учун Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Бобур каби ҳукмдорлар халқ орасида ката обрў-эътиборга эга бўлган.

Бу асар миллий-диний қадриятларимиз ва тарихимизни ўрганишда маърифий ва ахлоқий аҳамиятга эга. Айниқса, Имоми Аъзам, Имом Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Ҳаким Термизий, Баҳоуддин Нақшбандлар каби ақида ва тасаввуф уламоларимиз ҳақида қимматли маълумотларга эга бўламиз.

Мовароуннаҳр ва Хуросон валийлари меросини ўрганиш, уларнинг тасаввуфий-ахлоқий қарашларини тадқиқ этиш инсон руҳий камолоти учун зарур ғоя. Валийлар ҳаётини ўрганмасдан туриб, исломнинг маънавий-маърифий аҳамиятини англаб, сўфиёна адабиётларнинг ғоявий мазмун-моҳиятини тушуниб бўлмайди.

Шунингдек, ёшларга тасаввуфнинг асл мазмун-моҳиятини тўғри етказиш, уларни турли диний оқимлар таъсиридан сақлаш ҳамда миллий ғояни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Зайнилобиддихон Қудратов,

Пискент туман бош имом-хатиби

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АЖАБ САОДАТ...Уларнинг жисмлари ҳибсда. Руҳлари эса озодликда. Ҳозир ўқлар узилади. Бедор юраклар уришдан тўхтайди. Жисм ҳаёт чоғида агар юрак фақат қон ҳайдаш давоми...

5300 05:00 / 07.03.2017
Жамолнинг кичкинагина жасадини бағрига олган совуқ тобут ердан узилиб, бақувват елкаларда гўё кема каби сузиб кетди. Бу онда Сабриййа хонимнинг юрагидаги яна бир давоми...

6714 05:00 / 07.03.2017
Кўринди бу кеча гулда муножот, Забони ҳол билан кечди мулоқот. Дедим .Эй гул, нечун чеҳранг қизилдир, Деди .Эй қул, юз изҳори кўнгилдир,. Дедим .Недан ажаб давоми...

1767 11:35 / 27.02.2025
Кўрдим, кўрдим дунёни Ҳамиша бир кам кўрдим. Яхшини армон бирла Ёмонни бекам кўрдим. Бағри бутунларни бут, Ёлғизни ғариб кўрдим. Бирда нодон, давоми...

2192 17:46 / 17.12.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021