1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

09:24 / 18.02.2023 1792 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни кўрган, мадрасанинг тарихий мавқеини тиклашни мақсад қилган эди. Бунинг учун Арк яқинида янги бино барпо этилди ва яқинда фойдаланишга топширилди.

Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда.

Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари мадраса талабалари билан суҳбатлашди.

- Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак.

Диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Шу билан Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.









Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси юртимиз қориларининг раҳнамоси, уч мингдан зиёд мураттаб ҳофизи Қуръонларни тарбиялаган Муҳсинхон қори почча давоми...

1818 09:06 / 05.12.2021
Мавлоно баҳрул улум Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаганликлари ҳақида хабар берган эдик.Кеча 2019 йил 5 октябрь куни Мавлоно давоми...

2740 17:54 / 05.10.2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинҲидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи давоми...

13461 16:23 / 06.03.2018
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Тошкент ислом институтининг .Таҳфизул Қуръон, кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиевнинг қайнотаси, давоми...

2861 20:47 / 10.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021