1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ўзгариш йўллари

20:33 / 23.02.2023 3314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Ўзингдан бошла, сўнгра ёнингдан.

- Маломат қилишда, аввало ўзингни маломат қилгин.

- Ҳисоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб қилинглар.

- Кўзингдаги хурмо шохини кўрмасдан, дўстингни кўзидаги кичик доғни кўриб юрмагин.

- Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, гапирса яхши сўзни айтсин ёки сукут қилсин.

- Шароитга мослашувчи киши бўлманг, яъни «Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз, одамлар зулм қилса, зулм қиламиз», дейдиган бўлманглар. Лекин ўзингизни одамлар яхшилик қилса яхшилик қилишга, ёмонлик қилса зулм қилмасликка ўргатинглар.

- Лекин бахилликка итоат қилинганини, ҳавои нафсга эргашилганини, дунё афзал кўрилганини кўрсанг ва ҳар бир фикрли киши ўз фикрига ғурурланганини кўрсанг, ўзингни маҳкам тутгин, авомнинг риоясини тарк қилгин.

- Оқил кишига ўз замонини олими бўлиши, тилини ушлаган бўлиши ва ўз ишини билиб қилиши лозим.

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Инглиз тилини билмаган одам бечорадир, чунки одамларнинг сўзларини англашга қийналади,, дейишади.Аслида араб тилини билмаган одам ҳақиқий бечорадир, чунки у одамлар Роббининг сўзини англашга қийналади.

3760 17:17 / 12.05.2017
Истиғфорни кўпайтиринглар Қанчаданқанча истиғфорлар мусибатнинг мукофотга айланишига сабаб бўлган.

2417 11:08 / 01.12.2018
Энг бахтли одам Воҳидул Аҳад сифатли Зотдан ndash Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарсани кутмайдиган кишидир.

3499 06:00 / 11.09.2018
Олдингда бировларни ёмонлаган одамга ишонма, чунки у сенинг ортингдан ҳам худди шундай қилади.Улки санга элдин эрур айбгў,Элга дағи сандин ўлур айбжў.Алишер Навоий

3493 09:05 / 27.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021