1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олтин каштали қора мато

13:30 / 16.03.2023 1759 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк Британиянинг энг қадимий Қироллик танга зарбхонаси “Роял Минт” томонидан яратилган. 

Уэлс мусулмонлари кенгаши вакили Aбдулазим Aҳмад шундай деди: “Роял Минт билан ҳамкорликда Каъба тасвирланган бу махсус олтин нишонни тақдим этиш ажойиб иш бўлди. Олтин каштали қора мато – кисва билан қопланган Каъба акс эттирилган ушбу нишон минг йиллар давомида қимматбаҳо метал бўлиб келган олтиндан зарб қилинган. Унинг дизайни, шубҳасиз, мусулмон жамоатчилиги орасида машҳур бўлади ва “Роял Минт” маҳоратини акс эттиради. Бу нишон минглаб мусулмонларга манзур бўлади, деб умид қиламан.

Олтин нишон зарб этилиши муносабати билан феврал ойида “Роял Минт” бутун дунё бўйлаб фалокатлар ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатувчи етакчи мусулмон хайрия ташкилоти -  “Исламик релиф” томонидан Буюк Британия бўйлаб ўтказилган учта тадбирда қатнашди. 

Манчестер, Лондон ва Глазгода ўтказилган ушбу хайрия тадбирларида ўтган ойда содир бўлган ҳалокатли зилзилалар ортидан Туркия ва Сурия учун маблағ йиғиш мақсад қилинган эди.
Тадбирларда Қироллик зарбхонаси ҳадя қилган Каъба олтин нишонларидан бири ким ошди савдосига қўйилиб, 10 000 доллардан кўпроқ пул йиғишга муваффақ бўлинди.

Исломий ёрдам бўйича директор Туфайл Ҳусайн шундай деди: “Биз Қироллик зарбхонаси билан ҳамкорлик қилишдан ва ушбу тадбирларни бутун мамлакат бўйлаб ўтказиш имкониятидан мамнунмиз. "Роял Минт” совға қилган Каъба олтин қуймалари бизга Туркия ва Суриядаги жабрланганлар учун катта маблағ тўплашга ёрдам беради."
Ҳозирча бу олтин нишонни 1156 фунт стерлингга (1393 доллар)сотиб олиш мумкин.

Манба: Arab News

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 22 июль куни .Hilol Nashr, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг 174сони бўлиб ўтади. Тақдимотда устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуфнинг давоми...

991 13:39 / 22.07.2025
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган httpst.mehuquqiyaxborot10897. Шунга кўра, Қурбон ҳайити байрами давомида мўминмусулмон халқимиз иш давоми...

2802 12:08 / 04.07.2022
Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади, вазиятга аралашиш керак, деб ҳисоблайди ТИВ давоми...

1697 10:00 / 31.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида, 2019йил 2августдаги ПҚ4413сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг давоми...

2131 11:00 / 08.08.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021