1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 1-жузи

05:00 / 02.02.2015 3956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 1-жузи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи қайта нашрдан чиқди.  

Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 1-жуз. Муқаддима
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2011 йил
Ҳажми:  192 бет
ISBN:  978-9943-00-670-6

Ўлчами: 84х108/32

Нархи:  5 300 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+99897-2162927)  

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Суннат нима    
Суннат тарихи  
Ҳадисни текшириш    
Муҳаддислар  
«Улум ул-ҳадис»    
Суннат ва фуқаҳолар  
Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар  
Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими    
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларни тўртга бўлиниши  
Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари  
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси    
Суннат турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши  
Суннат муҳаддислар истилоҳида    
Суннат фуқаҳолар истилоҳида  
Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида  
Суннат саҳобалар истилоҳида  
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарса-
ларнинг иккига бўлиниши  
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик сифат-
лари ила содир бўлган суннатлар  
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан пайғамбарлик сифат-
ларидан ташқари содир бўлган суннатлар  
Қандоқ нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақо-
зоси билан содир бўлган?  
Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган
нарсалар    
Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши  
Суннат ва ақоид масалалари    
Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак  
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар  
Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар  
Китобхонга эслатма    
Ҳадис ўрганувчилар одоблари    
Имом Бухорий  
Имом Муслим  
Имом Абу Довуд  
Имом Термизий  
Имом Насаий  
Имом Ибн Можа  
Молик ибн Анас    
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал  
Имом Доримий  
Имом Ҳоким  
Имом Шофеъий

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
108. quotОчиқ хатquot китоби нашрдан чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Очиқ хат, деб номланган китоб сотувга чиқди. Китоб давоми...

5059 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо,деб номланган давоми...

4196 17:09 / 04.05.2019
Зикр аҳлидан сўранг 109сониЗикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 109сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

4241 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Нубувват хонадони хонимлари, деб номланган 25жузи..Ҳадис ва Ҳаёт, давоми...

2392 13:14 / 06.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021