1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадор деб кимни айтилади?

03:30 / 11.04.2023 2071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ салафлар Рамазоннинг ўн кечасида хатм қилишар, баъзилар етти, баъзилар эса уч кечада тамом қилишар эди.


Рўзани хурсанд бўлиб ва табассум қилган ҳолда тутинг. Чунки сиз Аллоҳ учун ва жаннатнинг Райён эшигидан кириш учун рўза тутмоқдасиз. Аммо ёмон хулқингиз билан Роббингизга йўлиқишни умид қилмай қўяқолинг!


Ҳасан Басрий айтадилар: «Халойиқ тоат-ибодатда мусобақалашиши учун Рамазон ойини Аллоҳ таоло мусобақа майдони қилди. Бир қавм у мусобақада ғалаба қозонди, бошқа бир қавм ортда қолиб, енгилди».


Рўзадор деб кимни айтилади?
– Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
– Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
– Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
– Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин. – Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
– Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
– Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
– Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
– Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Маълумки, бемор, мусофир, ўта қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, давоми...

3646 05:00 / 11.01.2017
Кечаларда бедор бўлиб, ибодат қилиб тунни ўтказишлик ислом динида жуда ҳам улуғ амаллардан ҳисобланади. Тарихдан бизга маълумки, барча ўтган улуғ инсонлар, давоми...

3745 05:00 / 14.01.2017
Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, хавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, давоми...

9745 14:18 / 20.03.2024
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

3514 09:31 / 11.03.2024