1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Имом ва мушук воқеаси билан боғлиқ ажойиб маълумотлар

15:07 / 14.04.2023 5092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам, islom.uz сайти кузатувчилари, бир неча кун олдин сайтимизда «Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси» номи остида мақола эълон қилган эдик. Мушук билан боғлиқ ўша машҳур видеолавҳани томоша қила туриб яна бир ажиб ҳолат диққатимизни тортди. Қуйида ушбу маълумотларни сизга тақдим этамиз.

Жазоирлик қори, шайх, доктор Валид Маҳсос Жазоирнинг Бурж-Бу-Аррериж шаҳридаги «Абу Бакр Сиддиқ» жомеъ масжидида таровеҳ намозида Қуръони Каримни тиловат қилаётган пайтда мушук унинг юзи ва лабидан бўса олган эди. Кейин имом рукуга боришидан бир неча сония олдин мушук аста унинг елкасидан пастга тушиб кетади. Гўё имомнинг рукуга бормоқчи эканини аввалдан сезгандек.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

 

«Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир» (Исро сураси, 44-оят).

Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» маъносини англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб тасбеҳ айтишини таъкидламоқда.

Ушбу оятга кўра, видеолавҳадаги мушук ҳам ана шу тасбеҳ айтувчи маҳлуқотлари сирасига киради. Демак, мушукнинг рукуга кетаётган имомнинг елкасидан пастга тушиб кетиши қандайдир тасодиф эмас, балки у ҳам Аллоҳ таолога тасбеҳ айтувчи махлуқотлардан биридир.

Мазкур видеолавҳага ижтимоий тармоқларда кўплаб изоҳлар ёзилган бўлиб, улар деярли дуо, таажжуб, қувонч изҳорларидан иборат.

Жумладан, обуначилардан бири «Субҳаналлоҳ, мушук имомнинг елкасига чиқди. Гўёки унга овозсиз, яъни миёвламасдан эркаланиб салом бергандек бўлди ва имом рукуга кетишдан олдин мушук унинг елкасидан сакраб ерга тушди», деб изоҳ қолдирган бўлса, бошқа бир обуначи «Субҳаналлоҳ, деб мана бу оятни ўқиган:

 

ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

 

«У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди» (Тоҳа сураси 50-оят)

Оятдан сўнг «Субҳаналлоҳ, ким Қуръонни яхши кўрса, уни ҳамма нарса яхши кўради», деб изоҳ қолдирган.

Ушбу видеолавҳа борасида бизнинг эътиборимизни тортган яна бир жиҳати худди шу видеолавҳани бошқа бир мушук олд оёқларини кўтариб, орқа оёқлари билан турганча кўз узмай томоша қилганидир.

Иккинчи мушукнинг расмига эътибор беринг. Расм борасида қандай фикрдасиз, азиз дўстлар, хулосани ўзингизга қолдирамиз.

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади. Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади. Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан давоми...

2913 15:00 / 03.01.2021
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

2268 16:00 / 25.04.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта давоми...

9981 11:00 / 04.02.2021
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади .Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани давоми...

4005 13:55 / 25.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021