1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шошилинг, маррага оз қолди!

23:13 / 18.04.2023 1945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча Республикамизнинг барча масжидларида хатм Қуръонлар тугади. ...
Лекин таровеҳлар давом этяпти. ...
Рамазон давом этяпти. ...
Қиёмул-лайллар давом этяпти.
Хатм тугаши билан бўшашиб қолмайлик. ...

МАРРАГА ОЗ ҚОЛДИ, ШОШИЛИНГ!

Югуриш мусобақаларида марра кўриниши биланоқ спортчилар жон-жаҳди билан чопа бошлайди. Футбол ёки баскетбол ўйинларида ҳам бирор натижа кўрсатиш илинжида, айниқса, охирги дақиқаларда ўйинчилар шиддат билан ўйнашади. Мақсад, ё ҳисобни ошириб олиш, ҳеч бўмаганда ҳисобни сақлаб қолиш бўлади.

Отлар ҳам мусобақада маррага яқин қолганида ғолиб бўлиш учун бор кучи билан чопишади. Биз инсонлар отлардан кўра зийрак бўлишимиз керак. Чунки биз абадий саодат учун мусобақалашяпмиз.

Албатта, охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Натижа ишларнинг бошланиши эмас, айнан ниҳояси билан юзага чиқади. Рамазоннинг аввалида ибодатларга ҳимматимиз баланд бўлади. Лекин Рамазон ўтиб борар экан, ибодатларда сустлашиб борамиз.

Айниқса, рамазоннинг аксари ўтиб, масжидларда хатмлар тугар экан, жамоат ҳам камайиб кетади. Ҳатто хатмни тугатгач, рамазоннинг қолган кунларида ифторликларда бемалол ўтириб, масжидга бормай ҳам қўяверамиз. Бу ишимиз нотўғридир. Хатм тугади дегани рамазон тугади дегани эмас.

Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсингиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, сиз унга: “Эй нафсим! балки бу Рамазон сен учун охирги рамазондир”, деб айтинг!
“Мусобақа қилувчилар мана шу  (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят)

Рамазонни яхши кутиб ололмаган бўлсак, яхши меҳмон қилолмаган бўлсак, ҳеч бўлмаса, яхши кузатиб қўяйлик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб давоми...

2171 11:55 / 02.04.2025
Кейинга суриш офатлариБугунлик вазифани кейинга суришда, эртага қолдиришда офат бор.Биринчидан, албатта, эртагача яшашга кафолат йўқ. Амирларнинг биттаси бир давоми...

2457 17:00 / 22.05.2022
Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари давоми...

3701 16:58 / 31.08.2024
Бу дунё ўзининг ёрқинлиги ва жозибаси билан жуда гўзал ва жимжимадордир. Баъзида биз унга шунчалик даражада берилиб кетамизки, унинг қулига айланиб, Роббимизни давоми...

2881 14:00 / 17.03.2022