1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт-16/17 (Мр3)

05:00 / 09.03.2017 3980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт-16/17 (Мр3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Таом, шароб ва либос» деб номланган 16 ва 17-жузлари ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.

Ушбу жузларда Ислом дийнинг ҳалол таомлар, егулик ва ичимликларга оид ҳукмлари баён қилинади. Шунингдек, аудиодастурни тинглаб, Ислом инсониятга тақдим этган энг тўғри ва мукаммал маданият – овқатланиш одоби ва кийиниш маданияти билан ҳам танишамиз. Тингловчиларимиз мазкур жузларга киритилган уй тутиш, шахсий ва умумий гигиена ҳамда бошқа олий маданий сифатлар ҳақидаги маълумотлар билан ҳам батафсил танишишлари мумкин.  

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 16-17-жузлар. «Таом, шароб ва либос» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2010
Ҳажми:  846 дақиқа

Нархи:  2500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Мундарижа


• Муқаддима
• Таом ва шароб китоби
• Таом одоби
• Ичиш одоби
• Еб-ичгандан сўнг ҳамд айтиш
• Идишлар
• Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида
• Таомлар ҳақида
• Музтар ҳолатда ўлимтик жоиз
• Макруҳ сабзавотлар
• Ичимликлар ҳақида
• Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар
• Хамр ичишдан огохлантириш
• Хамр сиркага айлантирилмайди
• Маст қилмайдиган набийз мубоҳдир
• Либос китоби
• Эркакларга ипак, тилло ва кумушнинг ҳаромлиги ҳақида
• Аёлларга тилла ва ипак жоиз
• Кийимнинг турлари ҳақида
• Жун, қил ва шу кабилардан қилинган нарсаларни кийиш жоиз
• Кийимларнинг ранги
• Салла ва унинг пеши ҳақида
• Узук ҳақидаги фасл
• Кавш
• Озодалик мустаҳабдир
• Либоснинг одоблари ҳақида
• Кийиниш пайтида шукр қилиш
• Аёллар либоси
• Фитрат суннатлари ҳақида
• Соч ва унинг парвариши ҳақида
• Соч бўяш
• Улама, вашм ва шу кабилар ҳаром
• Қўнғироқлар
• Бошқаларга тақлид қилиш ва қалбакилик ҳаромдир
• Юзга уриш ва тамға босиш ҳаром
• Уй жиҳозлари ҳақида
• Сурат солиш ҳаромдир, чунки фаришталарни манъ қилади
• Хушбўйлик мустаҳабдир
• Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 12жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фароиз ва васиятлар, деб номланган давоми...

5905 05:00 / 10.03.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot 26жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ансорлар розияллоҳу анҳум, деб давоми...

7391 05:00 / 10.03.2017
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли quotЖумъа мавъизалариquot 19, 20дискларАссалому алайкум, муҳтарам ихлосмандлар Сиз ушбу аудио тўпламларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

4102 05:00 / 10.03.2017
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 6диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

5146 05:00 / 10.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021