1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

16:08 / 19.04.2023 3249 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жомеъ биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

Жомеъга баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Мажмуадаги кутубхонада намозхоналар диний-маърифий адабиётларни ўқиб билимларини ошириш имкониятига эга. Шунингдек, у ерда имом-хатиб, ноиблар, мутавалли ва қоровулхона сингари маъмурият бинолари ҳам ўрин олган. 100 дан ортиқ маркаб қўйишга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам мавжудлиги кишини қувонтиради.

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Сирож Солиҳrdquo жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид давоми...

2937 16:30 / 29.05.2019
Бугун Ислом олами жуда оғир жудоликка учради. Усмоний халифалиги олимлари билан бугунги кун илм аҳлини боғлашда муҳим ўрин тутган инсон, аллома Зоҳид Кавсарий давоми...

2970 12:20 / 20.02.2021
Cаудия Арабистонида истиқомат қиладиган Муниса бинти Зарифа исмли аёлнинг орзуси ниҳоят Аллоҳнинг иродаси билан ушалди. У ўқиш ва ёзишни ҳам билмасди, деб ёзади давоми...

3319 10:20 / 28.01.2019
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1958 12:01 / 27.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021