1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доҳа шаҳрида Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси ташаббуси билан нуфузли анжуман ўтказилмоқда

11:21 / 11.05.2023 1589 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди.


Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса қўшгани, айниқса, Имом Бухорий хизматларини барча мусулмон халқлари юксак эътироф этишини билдирди.


Бош котиб жаноблари юртимиздаги ўзгаришларни кузатаётгани, хусусан Президентимизнинг халқаро минбарлардаги Ислом дини маърифатини кенг тарқатиш борасидаги ташаббусларидан мамнун эканини изҳор этди.


Учрашувда Уйғун домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг эзгу тилакларини Шайх Қорадоғийга етказиш баробарида диний соҳадаги ишлар ҳақида маълумот берди.


Шунингдек, икки ташкилот ўртасида меморандум имзолаш, юртимиз уламоларини уюшмага аъзо қилиш, диний соҳа ходимлари учун семинарлар ташкил қилиш, илмий ҳайъатлар тузиш ва муҳим мавзуларда анжуманлар ўтказиш каби масалалар ҳам кенг муҳокама қилинди.


Маълумот ўрнида, Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси 2004 йилда 50 нафар уламо томонидан тузилган. Бош қароргоҳи Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган. Ташкилот мақсади – уламоларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, уммат олдидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 21 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways қуйидаги йўналишлардаги тарифлар учун чегирмалар эълон қилади Тошкентгадан Жакарта, Токио, давоми...

1423 22:34 / 20.04.2023
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров .Фатво беришнинг давоми...

1755 10:00 / 18.10.2022
Ҳар жума куни Дублин шаҳридаги .Муслима опасингиллар хайрия фонди, муҳтож аҳолига юзлаб иссиқ овқатлар тарқатмоқда. Бепул ошхона очган ушбу ташкилот уларнинг давоми...

2041 09:00 / 01.07.2021
Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47анаънавий ҳаж бўйича давоми...

1847 16:41 / 20.06.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021