1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Роббимизнинг қудрати олдида нақадар ожизмиз

11:00 / 08.12.2023 4005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаббл космик телескопи Ер орбитасидаги автоматик обсерватория бўлиб, астроном Эдвин Ҳаббл номига қўйилган.


Ҳаббл телескопи NASA (АҚШ Аэронавтика ва космик фазовий тадқиқотлар миллий бошқармаси) ва Европа космик агентлигининг қўшма лойиҳаси бўлиб, NASAнинг «катта обсерватория»си туркумига киради.


Ушбу телескоп денгиз сатҳидан 569 км баландликдаги орбитада парвоз қилиб, Ер атрофини 96-97 дақиқада тўла айланиб чиқади. Тезлиги сониясига 7500 метрга етади.


1990 йил 24 апрелда орбитага олиб чиқилган. 2030 йилдан кейин орбитадан чиқариб ташлаш кўзда тутилган.


Телескопнинг оғирлиги 11 тонна. Диаметри 2,4 метр, фокус масофаси (обеъктив билан окуляр ораси) 57,6 метрни ташкил этади.


У ультрабинафша, кўринадиган (оддий) ва инфрақизил нурланишларни аниқлаб, тасвирга олади. Унинг асосий вазифаси орбитада туриб, Ерга келадиган турли узунликдаги нурларни, электромагнит тўлқинларни аниқлаш, шу орқали турли юлдузлар, галактикалар ва бошқа осмон жисмлари хусусиятини ўрганишдан иборатдир. Атмосфера таъсирининг йўқлиги туфайли Ҳаббл телескопининг ҳал қилувчи кучи, аҳамияти Ердаги унга ўхшаш телескопдан 7-10 баробар юқори.


Мўмин-мусулмон одам атрофини ўраб турган борлиққа, ерда ўсиб турган ўсимликлар, устидаги осмон ва ундаги юлдуз, сайёраларга ибрат назари ила боқиб, бу нарсалар бежизга яратилмаган, ҳар бири ҳикмат билан, аниқ мақсадда яратилган дея тафаккур қилиши лозим.


Оддий кўз билан қараганимизда осмонда ажиб гўзалликларни кўрамиз. Энди самога телескоп орқали назар солсак, осмон жисмларини, уларнинг жозибасини кўриб, Роббимизнинг қудрати олдида нақадар ожиз, заиф эканимизни янада кўпроқ ҳис қила бошлаймиз.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لِّأُوْلِي الألْبَابِ
الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللّهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَىَ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذا بَاطِلاً سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ


«Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор». (Осмонга назар солиб, ақлини ишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнинг алмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига, яратувчилигига қоил қолмасдан иложи йўқ.)


«Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин». (Оли Имрон сураси, 190-191-оятлар).

Википедия маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3626 09:02 / 01.03.2024
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

3724 18:38 / 21.02.2024
Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга давоми...

4120 10:00 / 01.06.2020
Ҳар биримизнинг танамиз, унинг тузилиши, ишлаши Аллоҳ азза ва жалланинг азаматига, қудратига далолат қиладиган оят, белгилардандир. Ҳар бир инсоннинг танаси ўзи давоми...

3262 11:00 / 24.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021