1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент вилоятидаги бўлажак ҳожилар билан учрашув ўтказилди

11:17 / 24.05.2023 1867 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 23 май куни Тошкент вилоятидаги «Зангиота» жомеъ масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик ҳожилар билан вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов учрашиб, уларга ҳажнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берди.


Хусусан, вилоят бош имом-хатиби йиғилиш иштирокчиларига ҳаж қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳажда бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъйни бажариш йўл-йўриқлари, ҳажда беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффоратини атрофлича баён қилиб берди. Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди.


Йиғилиш сўнгида бўлажак ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Аллоҳ таоло бўлажак ҳожиларнинг ибодатларини бекаму кўст қабул қилсин. Ҳар бир ҳожининг ҳажи мабрур бўлсин. Зеро, ҳадиси шарифда: «Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир» дейилган. (Имом Насоий ривояти).

 

 

 

 


Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди. Қуйида .Қабул2020, билан боғлиқ саволларга жавоб берилган.Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира давоми...

5000 09:39 / 16.06.2020
Саудияликлар бошқа мамлакатлардаги мусулмон дўстларини Саудия Aрабистонига келишга ва .шахсий ташриф визаси, асосида умра зиёратини адо этишга таклиф қилишлари давоми...

1681 12:00 / 25.07.2023
Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига давоми...

5107 06:04 / 30.07.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20212022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2460 13:30 / 18.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021