1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб юртимизга ташриф буюрди

13:34 / 24.05.2023 2542 pdf Ўқиш режими + -

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.


Сингапур Президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Б.Саидов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Умурзоқов кутиб олди.


Олий мартабали меҳмон ва Сингапур делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюди ва мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги ривожланиши ва ушбу бетакрор мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишиб чиқиб, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди.


Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Президент Ҳалиманинг отаси Яқуб Ҳинд, онаси эса малай бўлган. Отаси оддий қоровул бўлиб ишлаган. У Ҳалиманинг ёшлик пайтида бедарак йўқолган. Шундан сўнг, беш фарзанднинг тарбияси онасини қўлида қолди. Ҳаётнинг қийинчилик даврларида улар бир хонали уйда яшаб вояга етди. Ҳалима, болалигини эсга олар экан, 10 ёшидан бошлаб онасига нон топишда кўмаклашгани, қашшоқлик ва қийинчилик ҳақида гапиради:
«Сингапурда вояга етганим учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Менинг оилам камбағал бўлишига қарамай, яхши таълим олишга ҳаракат қилдим ва бунга муваффақ бўлдим. Натижада бу менинг сиёсий карьерам учун илк қадам бўлди ва камбағалларга ёрдам беришга имкон яратди», дейди Сингапур Президенти Ҳалима.


1978 йил Ҳалима Яқуб Сингапур Миллий университетини юриспруденция мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлади. Сўнгра шу университетда 2001 йили магистр даражасини олди. 2016 йилда эса ушбу университет унга «Фахрий ҳуқуқ доктори» унвонини берди.


Сиёсатга киришдан олдин Ҳалима Касаба уюшмалари миллий конгрессида иштирок эта бошлади. У 2001 йилда сиёсий фаолиятини бошлаб, парламентга сайланган ва биринчи маротаба малай аёли сифатида депутат бўлган. 2011 йил ўтказилган сайловлардан сўнг, у ижтимоий ривожланиш, ёшлар ва спорт вазири, кейинчалик эса ижтимоий сиёсат ва оила вазири лавозимларига тайинланди.


2013-2017 йиллари парламент спикери бўлиб ишлади ва ушбу лавозимдаги биринчи аёлга айланди. 2017 йилда Ҳалима Яқуб президентлик лавозими учун бу курсини тарк этди. У «Яхшилик қилинг, бирга ишланг» шиори остида ўз компаниясини олдинга бошлади. Унинг ғалабаси сайловдан олдин эълон қилинди, чунки сайлов комиссияси ушбу лавозим учун бошқа номзодларга рухсат бермаган.


Шундай қилиб, Ҳалима Яқуб нафақат Сингапур президенти бўлган биринчи аёл, балки ҳижобда дунёдаги биринчи аёл президенти бўлди.


«Мен Сингапурликларни президенти сифатида ишонтираман-ки, ирқи, тили, динидан қатъий назар, ҳар бирингизга хизмат қиламан», дейди ғалаба ҳақидаги нутқида Ҳалима Яқуб.


Сингапурда ҳокимиятнинг асосий вакили анъанавий равишда ҳукумат раҳбари – бош вазир ҳисобланади. Бу ерда 1991 йилга қадар президент фақат тантанали шахс эди, аммо ислоҳотлардан сўнг унга молиявий ва кадрлар масалалари бўйича ваколат берилди – у олий судя, бош прокурор, бош штаб бошлиғи этиб тайинланди.


Ҳалима Яқубнинг беш фарзанди бор.


2019 йилда Ҳалима Яқуб Иордания стратегик тадқиқотлар бўйича Қироллик Ислом маркази томонидан тузилган дунёдаги энг нуфузли

мусулмонларнинг 50 рўйхатида топ-500 таликка киритилди ва 38-ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки Сингапур аҳолиси 5,9 миллион киши, энг катта этник гуруҳ Хитой (74 %), кейин Малайзия (13%) ва ҳиндулар (9%) ни ташкил этади. Мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 14% ни ташкил қилади. Сингапур дунёдаги энг йирик порт ва савдо маркази бўлиб, аҳоли жон бошига 88 минг долларлик даромадга эга бўлган энг бой давлатлардан бири ҳисобланади.

 

Мавзуга оид мақолалар
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат давоми...

1558 16:16 / 10.05.2024
Якунланаётган ҳафта мобайнида муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари давоми...

1251 05:47 / 23.02.2025
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий давоми...

1808 21:34 / 30.08.2023
2023 йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси .Ҳаж ndash 2023, мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта давоми...

2103 09:56 / 11.01.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021