1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қизилиштоннинг мустаҳкам боши

16:00 / 25.05.2023 1621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири – меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида перегрузка дейилади. Бу танага ташқаридан ортиқча юкнинг тушиши бўлиб, лотинча g (жи) ҳарфи билан белгиланади.


Инсон қаерда, қандай  шароитда тургани, қандай тезликда ҳаракатланаётганига қараб турли юк босими остида бўлади. Кўпчилигимиз истироҳат боғларидаги аттракционларга тушганимизда, танамиздаги оғирлик, ноқулайликни ҳис этганмиз. Ана шу танага тушаётган юкдир. Бизга юк тушганда, танамиз ўз вазнидан бир неча баробар оғирлашиб кетади.


Инсон космосда вазнсизлик ҳолатида турганда унга юк тушмайди. Демак, бу пайтда унга тушадиган юк 0 g деб белгиланади.


Инсон ер сатҳида ҳаракатланмай турганда, ернинг тортишиш кучи сабабли унга 1 g оғирлигида юк тушаётган бўлади.


Самолётда кетаётган йўловчи танасига 1,5 g оғирликда юк тушади.


Парашютда тушаётган одам ерга сониясига 6 метр тезликда қўнганида унинг танасига 1,8 g оғирликда юк тушади.


Космонавтлар космик кемада Ер атмосферасига кираётган пайтда уларнинг танасига 3-4 g оғирликда юк тушади.


Парашютда тушаётган одам парашюти очилган лаҳзада унинг танасига 10 g оғирликда юк тушади.


Аэробатика (самолётни турли манёврларда, акробатик ҳаракатлар қилдириб учиш) самолётида учаётган учувчи танасига 12 g оғирлигида юк тушади.


Баъзан космик кеманинг фавқулодда тушиши асносида 20-26 g оғирликда юк тушади.


Автопойгада иштирок этаётган ҳайдовчи танасига фавқулодда 179,8 g оғирликда юк тушган.


Форт-Уортда бўлаётган автопойгада Кенни Брак исмли иштирокчи танаси бахтсиз ҳодиса туфайли 214 g оғирликдаги юкни қабул қилган.


Колибри қушлари тезкор ҳаракати, турли парвозлари сабабли уларнинг бошига 304 g оғирликда юк тушади.


Венера атмосферасининг зич қатламларида “Венера-7” сайёралараро станцияси тормоз бериши пайтида унга 350 g оғирликда юкни тушган.


Қизилиштон номли қуш тумшуғи билан дарахтга уриб, ковак очаётган пайтда унинг бошига 1000 g оғирликда юк тушади.


Қуролдан ўқ отиш пайтида стволдан чиқаётган ўқнинг юки 47 000 g оғирликда бўлади.


Аллоҳ таоло инсон учун барча шароитларни яратиб қўйган. Ерда қулай юриши, қийналмаслиги учун Ернинг тортишиш кучини ҳам, атмосферанинг босимини ҳам, инсоннинг ички босимини ҳам бир-бирига мутаносиб қилиб яратган. Бу Роббимизнинг биз бандаларига ато этган катта неъмати, меҳрибонлигидир.
         Аллоҳ таоло инсонга тоқати етмайдиган нарсани юкламаган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا


«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» (Бақара сураси, 286-оят).


Кимга қандай қувват беришни, кимни нимага кучи етадиган қилиб яратишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ


«Аллоҳ билади, сиз билмайсиз» (Бақара сураси, 216-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом одамлар орасида туриб, Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар, давоми...

2761 11:29 / 22.12.2024
Эй сен, баҳор гўзаллигига кўнгил қўйган йигит Кузнинг хазонлари ва қишнинг совуқлари борлигини ҳам унутмаТонг чоғида қуёш чиқишини кўрганда, оқшом пайтида унинг давоми...

4081 17:00 / 10.06.2022
. , . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, давоми...

2270 15:19 / 10.10.2024
Оқил кишининг аломатлари саккизтадир1. Рўбаро келган нарсасига орқа ўгирмай, балки ҳозир бўлади, тайёр туради.2. Замони аҳлига нисбатан қўполлик эмас, балки давоми...

3099 09:31 / 26.03.2022