1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, менга қарз ғолиб келиши ва очликдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман

18:23 / 05.06.2023 2392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом қачон тўшакларига ётмоқчи бўлсалар:

اللهُمَّ امْتِعْنِي بِسَمْعِي وَبَصَرِي وَاجْعَلْهُمَا الوَارِثَ مِنِّي وَانْصُرْنِي عَلَى عَدُوِّي وَأرِنِي مِنْهُ ثَأْرِي؛ اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّينِ وَمِنَ الْجُوعِ فَإِنَّهُ بِئْسَ الضَّجِيعُ 


«Аллоҳумма амтиъний бисамъий ва басорий важъалҳумал вариса минний, вансурний ъала ъадуввий ва ариний минҳу са`рий. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ғолабатид дайни ва минал жуъи фаиннаҳу би`саз зожииъ», деб айтардилар.


Маъноси: Аллоҳим, қулоғим ва кўзимни фойдаланишим учун қолдириб, уларни менга меросхўр қил, яъни, ўлгунимча, саломат қил ва душманларимга қарши менга ёрдам бер ва ўч олишни менга кўрсат. Эй Раббим, менга қарз ғолиб келиши ва очликдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Чунки очлик ёмон ётиб қоладиган ҳамроҳдир.
Ибн Сунний ривоятлари.

 

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади Термизий шариф 2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду давоми...

2020 09:06 / 27.01.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Шакшубҳасиз, уч дуо ижобат қилингандир мазлумнинг дуоси, мусофирнинг давоми...

1041 11:43 / 07.07.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафарда бўлсалар, эрта тонгда .Саммаъа самиъун биҳамдиллаҳи ва ҳусни давоми...

3715 14:30 / 17.05.2022
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб давоми...

3486 19:07 / 26.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021