1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳамад Бин Халифа университети

15:41 / 06.06.2023 1791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси» (ҚФ) аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети (ҲБКУ) 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган қарашларини амалга оширишда давом этиш учун ташкил этилган. ҲБКУ маҳаллий тадқиқот ва магистратура университети бўлиб, Қатар ва минтақадаги ижобий ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, глобал таъсир кўрсатади.


Қатар Жамғармасининг таълимни қайта тиклаш лойиҳасининг бир қисми сифатида ҲБКУ Қатарнинг инсон капиталига сармоя киритиш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга ҳисса қўшиш стратегиясининг марказидир», дейди ҲБКУ президенти, доктор Аҳмад М. Ҳаснаҳ. — Мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши юқори сифатли тадқиқот таълимни бериши мумкин бўлган танқидий фикрлаш ва кўникмаларни талаб қилади. Ушбу билим кўникмалари Қатарни иқтисодий, ижтимоий ва барқарор ривожланишга эришишда қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бизнинг мақсадимиз юқори таъсирли тадқиқот натижаларини яратиш ва шу жумладан, сунъий интеллект, иқлим ўзгариши каби маълумотларни таҳлил қилиш бўйича барча мумкин бўлган саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишдир.


Қaтaрдаги Ҳaмaд Бин Хaлифa университети ҳақида умумий маълумот
Ислом молияси бўйича магистратура (МS) - ислом ва анъанавий молия соҳасида сифат ва миқдорий таҳлил усулларини ўргатувчи махсус дастурдир. Ушбу машҳур магистрлик дастури бутун дунё бўйлаб ислом молияcига юқори даражада ихтисослашган кам сонли дастурлардан бири ҳисобланади. Ислом молиясининг назарий ва амалий жиҳатларига урғу бериш орқали талабалар глобал имкониятларни кўриб чиқиш ҳамда бизнес ва молия соҳаларида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўладилар.


Қатарда ислом банкчилиги маҳаллий банк тизимининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади.


«Ислом молияси бўйича магистратура» дастури аспирантларга бизнесда шариат талаблари амалий жиҳатдан қўлланилиши борасида кўпроқ тушунча беришга қаратилган.


Aсосий курслар:
Ислом банк иши ва молия бозорлари;
Ислом молиявий шартномалари;
Ислом корпоратив молияси ва молия муҳандислиги;
Тадқиқот усуллари.
Education City ҳудудида жойлашган ҲБКУ, барча диққат марказларида мультидициплинер ёндашувдан фойдаланган ҳолда, барча даражадаги ўқитиш ва ўрганишнинг ажралмас қисми бўлган сўров ва кашфиётлар учун мисли кўрилмаган имкониятларни тақдим этишга интилади. 


ҲБКУ бойитилган академик тажриба ва инновацион тадқиқот экотизимлари орқали инсон салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш орқали «Қатар Миллий Визён 2030»га эришишга фаол ҳисса қўшиш мажбуриятини олади. Билимга ижодкорликни қўллаш орқали талабалар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ва глобал таъсир кўрсатадиган инновацион ечимларни кашф қилиш имкониятига эга бўладилар.


Ҳамад Бин Халифа университетида – талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, ҳамкорлар ва раҳбарият олий таълим ва тадқиқотнинг давлатлар тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиш кучини ўз олдиларига мақсад қилганлар.


Манба: hbku.edu.qa/en

Мавзуга оид мақолалар
Бутун дунё зулматга бурканган эди. Яратувчи Аллоҳ эди, аммо бошқага ибодат қилинар эди. Аллоҳ ризқ берар эди, аммо бошқага шукр қилинар эди. Обрўлар оёқости давоми...

1844 15:28 / 05.06.2024
Ҳижрий 1444 йилнинг ўн биринчи ойи ndash Зулқаъда ойидамиз. Зулқаъда .ўтирувчи,, .ўтириб қолиш, деган маъноларни англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун давоми...

1897 06:00 / 11.06.2023
Султон Сулаймон Қонуний айтган эканquotЎлганимдан сўнг қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар. Халқ билсинки, султон дунёдан қўллари бўмбўш ҳолда давоми...

5179 14:32 / 14.02.2022
Азизлар Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, сиз билан бизни .Ибратли дунё, туркумидаги суҳбатларимизни давом эттиришга муяссар қилмоқда.Бугунги суҳбатимизда сиз давоми...

9706 13:30 / 01.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021