1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol nashr» нашриётига шайх Ҳасан ибн Абдулҳамид ташриф буюрдилар

16:45 / 10.06.2023 2297 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 8 июнь куни «Уммул-Қуро» универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюрди. Азиз меҳмонни нашриёт-матбаа раҳбари Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олиб, у зотни ташриф билан муборакбод этдилар. Учрашув асносида меҳмонлар нашриёт фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашув сўнгида Исмоилжон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрган азиз меҳмонга «Hilol Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинган тажвидли мусҳафи шарифнинг катта ўлчамдаги (25 см x 35 см) нашрини ҳадя қилдилар.

Каъба имоми шайх Ҳасан Бухорий 9 июнь куни Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясига ташриф буюриб, Академиядаги қўлёзмалар фонди билан яқиндан танишиб чиқдилар. Сўнгра Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиб, Усмон Мусҳафи билан танишдилар.

Маълумот ўрнида шайх Ҳасан ибн Абдулҳамид ибн Абдулҳаким Бухорий ҳафизаҳуллоҳ 1395 ҳижрий, милодий 1974 йилда Маккаи мукаррама шаҳрида таваллуд топган.

Ҳижрий 1416, милодий 1995 йилда Уммул-Қуро университети «Шариат ва исломий тадқиқотлар» факультети «Ислом шариати» йўналишида бакалавр босқичини тамомлаган.

Ҳижрий 1422, милодий 2001 йилда мазкур факультет қошидаги «Шаръий олий тадқиқотлар» йўналиши, «Усули фиқҳ» шўбасини тамомлаб, «Имом Таҳовийнинг шаръий матнлардаги қарама-қаршиликларни бартарафи қилиш услуби («Шарҳ: «Мушкил ал-осор» асари асосида)» мавзусида илмий иш ёқлаб, магистрлик дипломини олган.

Ҳижрий 1429, милодий 2008 йилда мазкур шўбада «Сирожиддин Абу Ҳафс Умар ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий аш-Шофиъийнинг «Кафий ал-муҳтаж ила шарҳ ал-Минҳаж» китоби: «Мужмал ва мубайян» бобидан китобнинг охиригача тадқиқ ва таҳқиқ қилиш» мввзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Устозлари:

Отаси Шайх Абдулҳамид

Шайх Абдулмалик Султон Маҳмуд, у кишидан ўн қироатни ўзлаштирган.

Шайх Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамид

Шайх Аҳмад Фаҳмий

Шайх Абдулазиз ибн Саъд Ҳаллоф

Шайх Усмон ибн Иброҳим

Шайх Абдураҳмон Судайс ва бошқалар.

Илмий фаолияти:

Макка ҳарами маъҳадида мударрис

Араб тили маъҳадида маърузачи

Араб тилини ўргатиш маъҳадида профессор асиссенти

Араб тилини ўргатиш бўлими мудири

Араб тили маъҳадининг таълим ва алоқалар вакили

Араб тилини ўргатиш маъҳади декани

Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавийда мударрис

Маккадаги «Нофеъ» жомеъсида имом-хатиб

Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавий ишлари бош раёсати маслаҳатчиси.

Ҳозирда шайх Ҳасан Бухорий ҳафизаҳуллоҳ ҳозирга қадар мазкур университетда ҳамда Масжидул Ҳарамда мусулмонларга илму маърифат улашишда давом этмоқда.

Аллоҳ таоло шайх Ҳасан Бухорий ҳафизаҳуллоҳнинг дунё ва охиратдаги даражаларини олий қилсин!
















Абдуллоҳ Абдулмажид маълумотларидан фойдаланилди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил муддатлари маълум бўлди. Унга кўра, давоми...

877 14:43 / 06.12.2025
Хьюстон штатидаги АҚШ масжидлар ва исломий мактабларда 24 октябр куни мавлид маросимлари нишонланди. Хусусан, .Масжид алРасул, масжидида мавлид тадбири ўтказилиб, давоми...

1617 12:00 / 25.10.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар .Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан давоми...

1279 09:10 / 20.02.2021
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида давоми...

1407 15:46 / 25.12.2024
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021