1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мўминларнинг қай бири зийракроқ?

10:31 / 04.07.2023 3707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Ансорлардан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мўминларнинг қай бири афзал?» деди. «Уларнинг хулқи гўзалроғи», дедилар. «Мўминларнинг қай бири зийракроқ?» деди. «Уларнинг ўлимни кўпроқ зикр қилгани ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани. Ана ўшалар зийраклардир», дедилар».

Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. .6087. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар давоми...

2768 09:31 / 20.11.2018
У кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй муслима аёллар Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

4723 09:00 / 18.02.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур,, дедилар,. давоми...

2155 06:22 / 04.06.2020
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни давоми...

3801 11:49 / 28.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021