1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди

17:06 / 12.07.2023 1923 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

"Кенгаш сўнгги пайтларда Қуръони каримнинг оммавий ва қасддан таҳқирланишини қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда ушбу диний нафрат ҳаракатлари учун жавобгарларни давлатларнинг халқаро инсон ҳуқуқларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига мувофиқ жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди", дейилади ҳужжатда.

Резолюцияни 28 давлат вакиллари ёқлаб, 12 таси қарши, 7 нафар делегат бетараф овоз берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки "камситиш, адоват ва зўравонликни қўзғатувчи" ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаш учун ўзларининг миллий қонунлари, сиёсатлари ва қонунларни қўллаш тизимини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

Кенгаш БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг барча тегишли махсус тартиб-қоидаларини ўз ваколатлари доирасида диний адоватни қўзғатишни, жумладан, муқаддас китобларни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралашга чақирди.

Июн ойи охирида ироқлик қочқин Салван Момика Стокголмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръон мусҳафини ёқиб юборган эди. 

Қуръоннинг ёқиб юборилиши мусулмон оламининг кескин муносабатига сабаб бўлди.

Воқеа Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим ал-Будайве томонидан қораланди.

Резолюцияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 

Ҳужжатга 12 давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Литва ва Бельгия қарши овоз берган.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий маданий мерос объектлари рўйхатига Фаластиндаги иккита жой АлХалил Хеврон шаҳри, шунингдек Қуддус яқинида жойлашган Баттир қишлоғи ҳудудидаги зайтун давоми...

1725 09:34 / 18.12.2020
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан давоми...

1571 20:17 / 17.05.2024
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1455 17:43 / 21.02.2023
Тошкент, СанктПетербург ва Уфа шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш бошланади. Бибиси телеканалининг давоми...

2577 16:00 / 20.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021