1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлади

21:20 / 17.07.2023 1451 pdf Ўқиш режими + -

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.


Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.


Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

 Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.


Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда давоми...

2374 16:38 / 31.05.2021
Бугун, 19 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди 1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1990 09:00 / 19.10.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмийтадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс давоми...

1116 09:56 / 22.05.2024
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1826 18:37 / 11.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021