1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Ҳасан ибн Абдулҳамид Ал Бухорий

14:00 / 25.07.2023 3617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу суратда кўриб турганингиз муборак зот — шайх Ҳасан ибн Абдулҳамид Ал Бухорий. 
Боболари бизнинг диёрлардан бўлган шайх Ҳасан ал Бухорий Маккаи Мукаррамада таваллуд топганлар. У зотнинг оталари шайх Абдулҳамид ибн Абдулкарим Бухорий Макка уламоларидан ва масжид имомларидан бўлганлар. 


Шайх Уммул Қуро университетини тамомлар, шу университетда аввал  магистратура ва сўнг докторантурада ўқиганлар, Усул -ал Фиқҳ илмида докторлик унвонига эга бўлганлар.  


Илмий ишлари ҳанафий мазҳабининг буюк имомларидан имом Таҳовийнинг «Шарҳ мушкил-ил асар» китобларида ҳақида бўлган.


Шайх Макканинг кўплаб шайхларидан таълим олганлар. Жумладан, шайх муқри Абу Муҳаммад Абдулмолик Султон Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ қўлларида Қуръон ёдлаб, 10 қироатдан ижоза олганлар. 


Шайх Абу Сунна, шайх Аҳмад Ҳумайд ва бошқа уламолардан Усул -ул Фиқҳ ва бошқа илмларни ўрганганлар. 


Шайх Ҳасан ал Бухорий 1435 ҳижрийда (2016  йил)  Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз фармони билан ўша йилнинг рамазон ойи учун Ал Масжид Ал Ҳаром имоми этиб тайинланган. 


Бундан ташқари шайх Ҳасан Умм ул Қуро профессори, Араб тили институти раҳбари Ал Масжид ул Ҳаромда дарс берувчи устозлардан ҳисобланадилар. 


Умра ёки ҳажга келсангиз, шайхни Ал Масжидул Ҳаромда мана шу курсийда ўтириб дарс бераётганларини кўрасиз. 


Шайх Ҳасан ал Бухорийнинг Усул - ул Фиқҳ илмидан дарслари машҳур. Жумладан,Усул илмида ҳанафий мазҳабида Имом Насафийнинг «Манор» асарлари, шофеий мазҳабида «Жам-ул жавоме», ҳанбалий мазҳабида Туфийнинг «Булбул» асарларини тўлиқ шарҳлаб тугатганлар. 


Қолаверса, шайхнинг Имом Термизий «Шамоил»ларига, Қози Иёзнинг «Шифо» китобларига, тафсир, ҳадис, сийрат, фиқҳ ва бошқа илмларга оид бир қанча китобларга шарҳлари илм толиблари учун туҳфа ўлароқ у зотнинг расмий каналларида ва Ал Масжид Ал Ҳаром саҳифаларида эълон қилинган.  


Шайх Ҳасан Бухорий ўзбекларни яхши кўрадилар. Маълумки, бу юртларда ўзбекларни бухорийлар дейишади. Шайх «бухорий» эканликларидан фахрланадилар. Бизга доимо алоҳида эътибор ва муҳаббат билан муомала қиладилар. 


Аллоҳ таоло шайх Ҳасан Бухорий ҳафизаҳуллоҳдан рози бўлсин! У зотнинг илмларидан манфаат олишни бизларга насиб айласин.


Маҳмуд Усмон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У кишининг исмлари ва кунялари У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридийдир. У зот Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғилганлар. давоми...

1160 14:34 / 17.10.2025
Шайх Юсуф Абдуллоҳ Қарзовийнинг номини эшитмаган ёки билмаган аҳли илм бўлмаса керак. Бу киши замонамизнинг улуғ Ислом олими, .аср мужтаҳиди, номини олган ва давоми...

4124 12:30 / 22.05.2021
Хурматли ўқувчи биз сизнинг эътиборингизга буюк муҳаддис олим, фақиҳ, бизнинг халқ орасида ўзининг Риёзусс солиҳийнrdquo, Бўстонул орифийнrdquo каби китоблари билан давоми...

2254 11:00 / 03.09.2023
Кўпчилик тил мутахассислари, тил ва адабиёт ўқитувчилари каминадан.Шайх ҳазратларининг китобларини ўқисак, худди ўзлари ёнимизда тургандек сезамиз ёки аудио давоми...

3269 19:29 / 21.10.2023