1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

200 литр сув ишлатар эканмиз

11:00 / 01.02.2024 3801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Австралияда қадоқланадиган ушбу маҳсулот этикеткасига “Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!” деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб ёзиб қўйилган.


Ҳадиснинг асл матни мана бундай:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар.


- Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар.
- Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу.
- Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат учун бир муд (тахминан 700 грамм) миқдордаги сув ишлатган бўлсалар, ғусл учун уч муд (тахминан 2 литр) миқдорда сув ишлатганлар. Бизчи? Биз таҳорат учун сув жўмрагини очиб қўйиб бир дақиқада 15 литр атрофида сув ишлатамиз. Агар таҳоратни икки дақиқа давомида қилсак, ишлатилган сув миқдори 30 литрни ташкил этади. Ғусл асносида душдан тўхтовсиз сув тушиши натижасида 180-200 литр атрофида сув ишлатилади. 2 литр сув қаердаю 200 литр сув қаерда?


Азизлар, сувни тежаб ишлатайлик!


Баъзан кўча, маҳалла гузарларида жўмракдан сув оқиб ётганига гувоҳ бўламиз. Бирор кишининг хаёлига ўша жўмракни созлатиб қўйиш фикри келмайди. Ҳатто томчилаб оқиб ётган тақдирда ҳам ўша томчилар тўпланиб, каттагина сув миқдорини ташкил этади. Сувсизликдан қийналаётган инсонлар кўпчиликни ташкил этишини унутмайлик!


Аллоҳ таоло барчамизни сувни исроф қилмай, тежаб ишлатадиган бандаларидан қилсин!


Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мадраса, сўзи ҳозирги .мактаб, маъносидадир. Бизда тарихий хато туфайли бу икки ном нотўғри тушуниладиган бўлиб қолган. Баъзилар мадраса дийний ўқув юрти, бу номни давоми...

2464 09:00 / 23.06.2022
Африка қитъаси шимолиғарбида жойлашган Марокаш давлатини араблар ndash Мағриб, турклар ndash Фас, французлар эса Марок Марокко деб атайдилар. Мазкур қироллик ҳудудида давоми...

1980 14:02 / 17.12.2024
Қишнинг совуқ куни бўладими, ёзнинг жазирамаси, ишхонада суюқликка бўлган эҳтиёжни қондириш учун кун давомида иккиуч марта чой дамланади. Кўк чой, қора чой, гиёҳли давоми...

5740 10:20 / 19.08.2024
Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган. Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб давоми...

6054 13:37 / 22.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021