1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Уларнинг ҳар бири ҳидоят маёғидир

16:06 / 17.08.2023 1851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи инсоният учун улкан шарафдир. Одам Атодан бошлаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган пайғамбарлар силсиласи эса инсониятнинг шараф силсиласидир. Пайғамбар алайҳиссаломлар инсоният учун шону шараф, фахр бўлган шахслардир. Улар Роббул оламиннинг кўрсатмаларини одамларга етказиб берган шахслардир. Уларнинг ҳаммалари ягона Аллоҳнинг бандалари, ягона Аллоҳнинг пайғамбарларидир. Улар бир-бирлари билан биродардирлар. Улар бир-бирларини тўлдириб, бир-бирларини тасдиқлаб келганлар. Улар орқали инсониятнинг асли бир экани, ягона Аллоҳга сиғингани, бир динга амал қилгани тушунилади. Шунинг учун ҳам Исломда уларнинг орасини фарқламай, ҳаммаларига бирдек иймон келтириш фарздир. Пайғамбар алайҳиссаломлардан бирорталарини инкор қилган кимса гўёки, ҳамма пайғамбарларни инкор қилган каби кофир бўлади.


Пайғамбар алайҳиссаломларнинг ҳар бирлари яхшилик, фазилат бобида инсоният учун ўрнак ва намунадирлар. Уларнинг ҳар бири ҳидоят маёғидир. Уларнинг охиргиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматгача ҳаммага ўрнакдирлар. Инсоният бугунги кунда пайғамбарлардан ўрнак олишга ўта муҳтож бир ҳолга келгандир. Бунинг учун уларнинг эҳтиромини ўрнига қўйиш, уларга Ислом кўрсатганидек иймон келтириш лозим. Чунки Исломдан бошқа дин ва мафкураларда бу хусусият йўқ.


Иймонсизлар инсоният тарихининг гултожи бўлмиш пайғамбар алайҳиссаломларни ҳийлагар, ёлғончи, бузуқ, каззоблар деб эълон қилдилар ва бу билан инсоният қадрини яна бир бор ерга урдилар. Иймонсизлар инсониятни пайғамбарлардан эмас, ўзларининг нафси бузуқ, ароқхўр, маймунсифат бошлиқларидан ўрнак олишга чақирдилар. Улар мазкур нобакорларни пайғамбарлардан устун қўйиб, афзал кўрсатишга уриндилар. Аммо вақти-соати келиб, улар сиғиниб юрган шахслар шайтондан баттар, тубан махлуқлар экани маълум бўлди.


Исломдан бошқа айрим динларда пайғамбар алайҳиссаломларнинг баъзиларини ўз қизи билан зино қилганликда айблаб, баъзиларини умуман тан олишмайди. Бошқа бир динда эса ғулувга кетиб, улар илоҳийлаштириб юборилади – пайғамбар алайҳиссаломларни худонинг ўғли ёки худо, деб эътиқод қилинади. Бунга ўхшаган хатолар тўлиб ётибди. Демак, бу масалада ҳамма нарса ўз ўрнига тушиши учун ҳам Ислом керак.


«Мукаммал саодат йўли» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дангасалик ndash бу муваффақиятсизликнинг боши. Айнан шунинг учун Ислом дангасаликдан огоҳ қилади. Аввалги пайғамбарлар ҳам худди шу тарзда инсонларни дангасалик давоми...

13376 19:54 / 27.09.2017
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида ва масжид бино қилишга амр давоми...

1457 11:48 / 23.06.2025
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

2466 10:38 / 25.03.2024
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг китоби. Унинг таълимотлари дунё ва охират саодатига кафилдир. Ҳар бир лафзида нур бор. Унинг маъносини тушунмасдан, фақат тиловат давоми...

2656 09:03 / 07.12.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021