1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тил ғамида ёхуд «подкаст»ни нима қилса бўлади?

16:30 / 20.10.2023 2426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Ҳозирги кунда технология ва интернет орқали жуда кўп янги сўзлар халқаролашиб, жумладан, ўзбек тилига ҳам кириб келмоқда. Халқаро сўзларни меъёрда қабул қилиш мумкиндир, аммо бунда ҳаддан ошиш, ўзбек тилида таржимаси бўла туриб ажнабий сўзни қабул қилиш тилга эътиборсизлик саналади. Оқибатда тилнинг софлигига, жозибасига путур етади. 


Биз ҳатто ояту ҳадисларни ва фиқҳий атамаларни ёритишда ҳам имкон қадар ўзбек тилига таржима қилишга уринамиз. Тилда етарли ифода қилиш имкони бўлмагандагина арабча истилоҳни қабул қилишга мажбур бўлинади. Замонавий воситалар орқали кириб келаётган сўзларга нисбатан ҳам тилнинг қўриқчилари керакли чора кўришлари лозим. 


Охирги пайтларда оммалашаётган сўзлардан бири «подкаст» бўлса, ажабмас. Уни ўзбекча сўз билан ифодалаш мумкинми? Агар бевосита тайёр сўз топилмаса, шу каби ясама сўз яратиш мумкинми?


Бизда ҳам «гаштак», «гурунг», «суҳбат» каби сўзлар бор, нисбатан яқинлашади. Сизларда қандай таклиф бор?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У туғилди. Маълум бир ёшга етгач, болалар боғчасига қатнади. Етти ёшга тўлганида эса қандайдир болаларга хос ички ҳаяжон билан мактаб остонасига қадам қўйди. давоми...

2995 16:50 / 23.05.2024
Саҳобалар буюк бир дарс арафасида туришганини билишмас эди. Набий алайҳиссалом улар билан бирга ўтирган эдилар. Ҳаммаси оддий эди. Дунё ишларида бирорбир янгилик давоми...

5047 14:31 / 09.04.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

5777 23:20 / 17.05.2017
Нодонларни уламоларга нисбатан журъатли бўлишга ким ундади Аҳмоқларни уламолар билан можаро қилиш, тортишишга ким ундади Кичикларни катталарга қарши чиқишга давоми...

1792 14:52 / 16.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021