1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳга содиқ бўлсанг, У ҳам сенга содиқ бўлади!

14:29 / 12.01.2024 3641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобалардан бирор киши у аъробийни танимас эди. Саҳродан келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот бўлди. У ҳам бошқа мусулмонлар каби диннинг ҳимояси учун отланди. Ушбу ғазотда Аллоҳ мусулмонларга нусрат берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нaсибасини ажратиб қўйдилар. У келгач, кишилар унга ўлжани бериб: «Буни сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолдирдилар!» дейишди. У ўлжаларни олиб тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб сўради:


– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу нима?


– Бу сенинг ўлжадаги улушинг.


– Аммо мен сизга бунинг учун байъат қилмаган эдим. Мен мана бу еримдан ўқ еб шаҳид бўлиб, жаннатта кириш учун байъат қилган эдим!


У шундай деб томоғини кўрсатди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:


– Агар Аллоҳга содиқ бўлсанг, У ҳам сенга содиқ бўлади!


Кейинги ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига унинг жасадини кўтариб олиб келишди. Ўқ ўзи кўрсатганидек унинг томоғига қадалган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:


– Бу ўшами? - дедилар.


– Ҳа, Ўша, - дейишди.


Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– У Аллоҳга содиқ бўлди, Аллоҳ ҳам унга содиқ бўлди! 


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзларининг чопонларига ўраб кафанладилар.
Унга жаноза ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша кундаги дуолари ичида: «Эй Аллоҳим! Бу банданг Сенинг розилигинг йўлида ҳижрат қилиб чиқди. Шаҳид қилинди. Мен бунга гувоҳман!» деган дуо ҳам бор эди.


«Агар Аллоҳга содиқ, бўлсанг, Аллоҳ, ҳам сенга содиқ бўлади!»
Шу гап устида тўхталамиз.


Бомдод намозини доимо масжидда ўқиш ҳақидаги ниятингизни қанчалар мустаҳкам қилсангиз, майли. Қуръонни ёдлаш ҳақидаги орзуларингизни гапираверинг. Агар бой бўлсангиз, садақа қилишдаги ҳимматингиз ҳақида хоҳлаганча гапиринг, майли. Аммо шуни билингки, инсонлар сизнинг зоҳирингизга қараб ҳукм чиқаришади. Фақат Аллоҳ таологина сизни ички томонингизни-да, кўради. У сизни гўзал хитобларингизсиз, балоғатингизсиз, жарангдор баёнотларингизсиз ҳам қалбингизга қарайверади. У сизга қалбингиздаги нарсага қараб ажр ато қилади.


Аллоҳ таоло инсон агар бир яхши амални астойдил ният қилсаю, уни бажара олмаса ҳам, нияти холислиги учун унга ўша амалнинг ажрини бераверади. Чунки у инсон қодир бўлганида ўша амални албатта қилган бўлар эди. Аммо инсон қилаётган амалининг ортида риё ёки шуҳрат қозониш бўлса, Аллоҳ у тоатни қабул қилмайди.


Ибн Салул масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқир эди.


Аммо у дўзахнинг энг чуқур жойидадир. У солиҳ инсонларнинг амалини қиларди. Лекин қалбида марази бор эди. Инсоннинг инсонлиги қалби биландир!


Асарларда келишича, Мусо алайҳиссаломнинг даврларида қаҳатчилик ва очарчилик бўлди. Одамларнинг қўйларини боқиб юрадиган бир чўпон инсонларга раҳми келганидан тоққа қараб деди:


«Эй Аллоҳим! Агар мана шу тоғ олтин бўлганида, мен уни бандаларинга садақа қилардим!»
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилиб деди: «Эй Мусо! Ўша бандамга айт, Мен унинг садақасини қабул қилдим!»


Доимо ёдингизда турсин, Аллоҳ таоло бизга фақатгина тепадан эмас, балки ичимиздан ҳам назар солади. Бизга бериладиган нарса ниятимизга қараб берилади!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.
 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Қуръон оятлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил мобайнида бўлакбўлак ҳолда нозил қилинган. Ва бу оятларнинг ўқилишини ва маъноларини давоми...

3107 11:00 / 16.05.2022
Қурбонликнинг фазилати буюк савоби улуғ бўлгани учун ҳали зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган кишилар ҳам уни қилишга ҳаракат қилишлари, савобидан давоми...

3568 09:00 / 13.06.2023
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар .Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси давоми...

6355 17:00 / 09.05.2022
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси яхши, деб сўради. .Таом бермоғинг ҳамда таниган давоми...

5796 08:38 / 25.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021