1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Иккинчи салб юриши

11:00 / 05.10.2023 2877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III (1145–1153) янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин аббат, руҳоний Бернар Клервосский юришга раҳбарлик қилиш учун француз қироли Людовик VII (1137–1180) ва немис императори Конрад III (1138–1152) каби саркардаларни кўндиради. 1147 йили немис армияси Венгрия орқали Дунай бўйлаб Осиёга йўл олади; икки ой ўтгач улар ортидан французлар йўлга чиқади; иккита армия қўшинининг умумий сони 140 минг аскарни ташкил қилади. Византия императори Мануил I (1143–1180) уларга жиддий моддий ёрдам кўрсатмайди ва уларни Босфор орқали йўналтириш чораларини кўради. Французларни кутмасдан, немислар Кичик Осиё сари кириб борадилар. 1147 йил октябрь ойининг охирида улар Дорилея бўйида турк - салжуқлардан мағлубиятга учрадилар, Константинополга чекиндилар, сўнгра эса денгиз орқали Акрага етиб олдилар; немисларнинг бошқа отряди 1148 йилнинг февралида Памфилияда яксон этилади. 


Француз армияси Константинополга етиб олгач, Босфор орқали жанубий йўл (Лидия) билан Сурияга ҳаракатланди. Меандр ҳудудининг жанубидаги Лаодикей бўйидаги жангда Людовик VII омадсизликка учради, Памфилияга чекинди ва Атталиядан Муқаддас Заминга кемада сузиб кетди. 


1148 йил мартда немис ва француз қўшинлари Фаластинга етиб келишди. Қуддус қироли Балдуин III қўшинлари билан бирга Дамашқ ва Аскалонга иккита юриш амалга оширдилар ва бу уринишлар тамомила барбод бўлди. 1148 йил сентябрида Конрад III ўз армиясини Фаластиндан олиб чиқди; кўп ўтмай Людовик VII ҳам ҳудди шундай йўл тутди. 


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Император Буюк Теадоси, 380йилда христианликни ягона расмий эътиқод ҳолига олиб келади. Рим епископи, бошқаларга нисбатан зафар қучади ва Папа Baba унвонини олади. давоми...

2788 15:01 / 24.10.2020
.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи давоми...

3356 09:00 / 04.04.2022
Ғарблик олимлар кимё илми мусулмонлар томонидан тўлақонли илм ҳолатига келтирилганини бир овоздан таъкидлайдилар. Авваллари кимёга оид нарсаларни худди давоми...

3585 18:30 / 07.03.2020
Аббосийлар 132656 ҳижрий, 7491258 мелодий йиллар орасида, беш юз йигирма тўрт йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар. Аббосийларнинг етакчилик даври иккига давоми...

1477 11:38 / 12.07.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021