1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусохон қори Аббосиддинов Наманган вилоятига бош имом-хатиб этиб тайинланди

17:20 / 07.10.2023 2350 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра, Абдулҳай домла Турсунов ўз аризасига биноан Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, «Фахрий имом» мақоми берилди. Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва «Юсуфхон ўғли Қосимхон» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.


Маълумот ўрнида, Мусохон қори Аббосиддинов Наманган шаҳридаги «Ҳидоя» мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таҳсил олган. Қуръони Каримни тўла ёд олиб, ҳофизи Қуръон даражасига етган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бир муддат фаолият юритган. 2010 йилдан буён Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган эди.


Мусохон қори Аббосиддиновга Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасида фидокорона меҳнат қилиб, вилоят имом-хатиблари билан ҳамжиҳатликда динимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.


Шунингдек, йиғилишда Абдулҳай домланинг масжидларни обод этиш, имом-домлаларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилди.


Муфтий ҳазратлари тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратдилар. Шунингдек, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифат эгаллашларига шарт-шароитлар яратиш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор қуриш кабиларни алоҳида таъкидладилар.


Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, фахрий имом Абдулҳай домла Турсунов, Уйчи тумани бош имоми Олимхон Исақов, Норин тумани «Ғойиб бува» масжиди имом-хатиби Турғунов Аброр ва Наманган вилояти янги бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов кабилар сўзга чиқдилар.

 

 

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
8 апрель куни И.Д. Воронин номидаги Мордовия Республика бирлашган ўлкашунослик музейининг кўргазмалар залида .Қуръон mdash уйғунлик жозибаси, кўргазмаси бўлиб давоми...

1906 09:08 / 05.04.2021
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари давоми...

2026 16:40 / 08.11.2022
2020 йил январ ойида Туркиянинг Малатья шаҳрида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган энг қадимги масжид қайта тикланмоқда. 800 йил муқаддам қурилган давоми...

1669 11:06 / 03.11.2021
2019 йилнинг 6 март куни Ҳажrdquo ва Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли давоми...

2264 17:40 / 04.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021