1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон спортчилар Фаластин билан бирдамликда

13:45 / 23.10.2023 2665 pdf Ўқиш режими + -

Кўпгина Ғарб оммавий ахборот воситалари Исроилни Ғазога қарши давом этаётган урушида қўллаб-қувватлашда давом этаётган бўлса-да, кўплаб мусулмонлар, хусусан, спортчилар ўз қадриятларини бузмаган ҳолда Фаластин халқи ва Ғазони қўллаб-қувватлашларини омма олдида намойиш этмоқдалар.


Қуйида Ғазо халқини қўллаб-қувватлаган спортчиларнинг бир нечта мисолларини келтириб ўтамиз.


Карим Бензема 
«Ал-Иттиҳад» ҳужумчиси, «Реал» футбол жамоасининг собиқ сардори, «Олтин тўп» соҳиби ва футбол афсонаси. У яқинда Ғазони қўллаб-қувватлашини билдирди. Карим «Twitter» ижтимоий тармоғида француз тилида изоҳ ёзди: «Ғазо халқи учун дуодамиз, улар яна бир бор бу адолатсиз бомбардимонларнинг қурбони бўлишди, аянчли портлашлар оқибатида ҳатто аёллар ва болалар ҳам аяб ўтирилмаяпти».


Муҳаммад Эл-Ненни
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эл-Ненни ўзининг Instagram саҳифасидаги фотосуратини Фаластин байроғига ўзгартириб, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.


Ҳабиб Нурмагомедов
ММА афсонаси Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида бир неча бор Фаластиндаги мусулмонлар ҳақида изоҳларини жойлаштирди.


Шунингдек, у яқинда ўз аккаунтида исломий эслатмани эълон қилиб: «Фаластинликлар – Аллоҳ сиз билан бўлганида рақамлар ҳеч қачон муҳим эмас» постига имзо чекди.


Аҳмед Ҳасан Кука 
Аҳмед Ҳасан Кука Мисрнинг профессионал футболчиси, Туркиянинг «Пендикспор» клуби ва Миср терма жамоасида ҳужумчи бўлиб ўйнайди, шунингдек, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида фаластинликларга кучли қўллаб-қувватлаш хабарини юборди.


Риёд Маҳрез
«Манчестер Сити» нинг собиқ футболчиси ва Жазоир терма жамоасининг юлдузи Ал-аҳли вингери Риёд Маҳрез, Жазоирнинг яқинда Кабо-Верде устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг, бошқа жазоирлик жамоадошлари Аҳмед Туба билан бирга Фаластин байроғи билан суратга тушаётган расмини жойлаштирди. 


Мустафо Муҳаммад
«Нант» ҳужумчиси Мустафо Муҳаммад ҳам ўзининг Instagram саҳифасидаги фотосуратини Фаластин байроғига ўзгартирди. Бу давом этаётган урушда ҳалок бўлган фаластинлик тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш учун аниқ хабар.


Ислам Махачев
БАА пойтахти Абу-Дабида UFC 294 турнирининг марказий ва якуний жангида россиялик Ислам Махачев австралиялик Алекс Волкановскини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалабага эришди.


Жангдан кейин камарини муносиб ҳимоя қилган Махачевга сўз берилгач, доғистонлик жангчи дунёда рўй бераётган ақлбовар қилмас воқеалар сабабли бу ғалабасини нишонлай олмаслигини маълум қилди.


«Ғалаба ёки мағлубият – Алҳамдулиллаҳ. Дунёда содир бўлаётган даҳшатли воқеалар сабабли бугунги ғалабамни нишонлай олмайман. Буни тўхтатинг! Фаластинни қўллаб-қувватлаймиз, Ғазо сектори биз сен билан», - деди россиялик жангчи ғалабасидан кейин.
Ла Лига 10-тури доирасидаги «Осасуна» - «Гранада» ўйинида ҳам мезбон жамоа мухлислари Фаластин байроқларини кўтаришди.


Памплона клуби мухлислари «Гранада»га қарши ўйинда полициянинг қаршилигига қарамай, стадионга Фаластин байроқлари билан келиб, «Олға, Фаластин» дея баск тилида ҳайқиришди.

Аввалроқ, «Ливерпул» мухлислари ҳам «Фаластинга озодлик!», дея бу мамлакат байроқларини кўтаришганди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уэльснинг Абергавенни шаҳрида масжид ва Ислом маркази очилди. Абергавенни мери Тюдор Томас масжид ва марказнинг очилишини илиқ кутиб олди ва уэльсликларнинг давоми...

1662 11:20 / 14.12.2021
.Қуръонни ўқиб, йиғладим, mdash Бенземанинг севгилиси Исломни қабул қилгани ҳақида .Исломни қабул қилдим. Бу Мадриддаги масжидда содир бўлди. Улар Қуръон ўқишди. Ёш давоми...

2565 19:45 / 02.07.2023
Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари халқаро конференция доирасида Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот ҳамда давоми...

976 14:33 / 30.04.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ5416сонли қарорига биноан 2018 йилда ташкил этилган. давоми...

969 14:03 / 10.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021