1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Евросиё тараққиёт банки исломий молияни ривожлантирмоқчи

14:21 / 24.10.2023 1601 pdf Ўқиш режими + -

Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб ўтган Жаҳон банкининг йиллик йиғилишида билдирган.


Эълон қилинган баёнотда айтилишича, 2022 йил бошида исломий молиянинг глобал активлардаги улуши атиги 1 фоизни ташкил этади.


Сегмент тез суръатлар билан ўсиб бормоқда: 2015-2021 йилларда дунёда ислом активлари ҳажмининг ўртача йиллик ўсиши анъанавий молиявий активлар бўйича 5,8 фоизга нисбатан 10,5 фоизни ташкил этди.


Баёнотда айтилишича, Марказий Осиё мамлакатлари – Евросиё тараққиёт банкига аъзо давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардир. Шу боис, шариатга мувофиқ молиялаштиришга талаб ортиб бормоқда.


Банк маълумотларига кўра, Қозоғистондаги ислом активлари 2021 йилнинг охирига келиб барча банк активларининг 0,2 фоизини, Қирғизистонда – 1,5 фоизини, Тожикистонда – 1,1 фоизини ташкил қилган.


Ўзбекистон ва Туркманистонда бу каби статистик маълумотлар эълон қилинмаган.


«Марказий Осиёда жами банк активларидаги улуш аҳамиятсиз бўлишига қарамай, минтақанинг бир қатор мамлакатларида молиялаштиришни шариатга мувофиқ тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинди, бу эса исломий молиянинг банк ва лизинг каби сегментларини шакллантириш имконини берди», дейилади баёнотда.


Ушбу ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2030-2035 йиллар оралиғида Марказий Осиёдаги исломий молия активларининг потенциал ҳажми 10 миллиард долларга етиши мумкин.
«Банк ҳозирда Марказий Осиёда ислом молиясини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Форс кўрфази мамлакатлари молия институтлари билан ҳамкорликни фаол кенгайтирмоқда, хусусан, Ислом тараққиёт банки гуруҳи ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда», дейилади хабарда.


Банк Марказий Осиёдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2024 йилда халқаро бозорга 500 миллион долларлик сукук  (облигацияларнинг ислом эквиваленти) чиқаришни режалаштирмоқда, бу эса минтақа учун эталонга айланиши мумкин. Маблағлар йўналтирилиши мумкин бўлган потенциал лойиҳалар рўйхати аллақачон тузилган.


Евросиё тараққиёт банки ушбу ҳудудда инвестиция фаолиятини амалга оширувчи минтақавий молия ташкилотдир. Унинг устав капитали 7 млрд доллар. Банк портфелидаги асосий улуш транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳаларга тўғри келади.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

2035 16:23 / 22.11.2023
2023 йил 19 сентябрь куни НьюЙорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. давоми...

2187 08:27 / 20.09.2023
Муборак Рамазон ойида Масжидул Набавийда бўлиб ўтаётган Қуръон кўргазмасида Қуръоннинг 51 тилга таржималари намойиш этилмоқда.Музейлар ва кўргазмалар давоми...

2090 11:00 / 11.05.2021
2019 йил 7 июнь куни Лондондан йўлга чиққан 8 нафар киши велосипедда икки ой мобайнида Мадинага етиб келишади, деб хабар беради iqna. Маршрут 4000 км.ни ташкил этади ва 17 давоми...

2281 12:30 / 16.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021