1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилларимиз ҳакам ва иштирокчи сифатида қатнашади

13:52 / 30.10.2023 1542 pdf Ўқиш режими + -

2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади.

Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган ушбу беллашувда Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Индонезия, Малайзия, Туркия ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

Ушбу нуфузли тадбирда қатнашиш ҳамда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида бугун, 30-октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Халқаро мусобақанинг биз учун яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда қорилар чиқишини баҳолаб борадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ҳамюртимиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳам бор.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган .Таъвилот алҚуръон,, давоми...

1008 17:15 / 13.03.2025
Бугун, 11 март куни .Вақф, хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Нукус Муҳаммад Ибн Аҳмад алБеруний ўрта махсус ислом билим юртининг давоми...

1968 16:07 / 11.03.2023
2023 йил 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳозирги кундаги муҳим давоми...

1494 18:50 / 18.10.2023
Бугун 17 августь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Қуръони каримни чоп этиш давоми...

3161 09:00 / 17.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021