1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом-домлалар билимини баҳолаш ва малака тоифалари бериш давом этмоқда

10:40 / 01.11.2023 1324 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойиларнинг билимлари, касб маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланиб, тегишли малака тоифалари тақдим этилмоқда. 

Мазкур жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш ҳайъат аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида фаолият олиб бормоқда.

Соҳа ходимларини баҳолашда профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси каби бир қатор мезонларга эътибор берилмоқда. Шунингдек, имомларнинг нотиқлиги, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларни билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида аниқланмоқда.

Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтганларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилмоқда. Бу эса уларнинг келгуси фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни Ўзбекистоннинг Америка пойтахтидаги элчихонаси АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта масжид Виржиния штати, Стерлинг шаҳридаги давоми...

2143 14:05 / 16.12.2019
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги давоми...

2085 17:52 / 01.09.2020
Жорий йилнинг 2829 май кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият давоми...

2489 10:30 / 28.05.2020
Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг давоми...

3107 14:00 / 27.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021