1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Collins Dictionary 2023 йил сўзини эълон қилди

17:13 / 01.11.2023 1686 pdf Ўқиш режими + -

Британиянинг Collins Dictionary инглиз луғати - AI (ингл. artificial intelligence) қисқартма сўзини 2023 йил сўзи деб эълон қилди. Бу қисқартма «сунъий интеллект» (яъни, инсон мияси функцияларини компютер орқали моделлаштириш, симуляция қилиш)ни англатади. 
Луғат тузувчилари сўнгги пайтларда сунъий интеллект жадал ривожланаётгани ва жамият ҳаётига тобора кўпроқ кириб бораётганини, жумладан, 2022 йил охиридан бошлаб одамларнинг жонли мулоқотига тақлид қилувчи neural network - нейрон тармоқлар оммалашиб бораётганини ҳамда сунъий интеллект технология соҳаси келажагида инқилоб ясагани ҳақида 2023 йил кўп гапирилганини баён қилди.

Йил сўзи Collins Corpus томонидан 20 миллиард сўздан ортиқ ҳажмдаги материалларини таҳлил қилиш натижасида танланди. Бунда йил давомида дунё бўйлаб оммавий ахборот воситаларида, китобларда ва веб-сайтларда эълон қилинган матнлар, шунингдек, радио ва телевидение орқали эфирга узатилган ва жонли нутқдаги иқтибос ва эслатмалар ҳисобга олинди.

Сунъий интеллект — информатиканинг алоҳида соҳаси бўлиб, одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўргатиш, муҳокама қилиш, масалани ечиш, таржима ва шу каби имкониятларга эга компьютер тизимларини яратиш билан шуғулланади. Бугунги кунда айрим давлатларда робот-ҳамширалар, хайдовчисиз транспорт воситалари, буюртмани етказиб берувчи дронлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Ҳатто полиция ходимларининг баъзи вазифаларини ҳам махсус роботлар бажаришяпти. Олимлар уларнинг ташқи кўринишини имкон қадар одамларникига ўхшатишга уринишмоқда.

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг .Ҳазрат Навоийни англаш сари, туркум суҳбатлари бўлиб ўтаётган эди. Баъзи сабабларга кўра, рамазон ойида суҳбат тўхтаб давоми...

1552 13:01 / 26.05.2021
.Манчестер Юнайтед, футбол клуби биринчи марта .Олд Траффорд,да ифторлик ташкиллаштирди. Клуб стадионида жамоанинг мусулмон вакиллари ва мухлислари учун давоми...

1220 12:07 / 26.03.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига давоми...

3142 14:55 / 23.04.2020
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

3203 16:14 / 21.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021