1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Саккизинчи салб юриши

16:22 / 06.11.2023 2099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 
1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда мусулмон давлатлари мўғул-татар истилосига қарши курашишига тўғри келганди. Аммо 1260 йилда Миср султони Бейбарс Сурияни ўзига бўйсундирди ва аста-секин салбчилар қалъаларини забт эта бошлади: 1265 йилда у Қайсарияни забт қилди, 1268 йилда Яффани қўлга киритди, шу йили Антиохияни забт этиб, Антиохия князлигига барҳам берди. Салбчи мамлакатларга кўмак кўрсатишга бўлган сўнгги уриниш Людовик IX, Сицилия қироли Карл Анжуйский (1264–1285) ва арагон қироли Хайме I (1213–1276) бошчилигидаги саккизинчи салб юриши бўлди. Дастлаб Тунисга, сўнг Мисрга ҳужум қилиш режалаштирилди. 1270 йилда салбчилар Тунисга келишди, бироқ улар орасида тарқалган вабо (вафот этганлар орасида Людовик IX ҳам бор эди) сабабли улар юришни тўхтатишга мажбур бўлдилар. Тунис султони билан тинчлик сулҳи тузилди, унга кўра у Сицилия қиролига ўлпон тўлаш ва католик руҳонийларига ўз тасарруфидаги ўлкаларда ибодатларни эркин амалга ошириш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олди.


Мазкур муваффақиятсизлик Сурия ва Фаластиндаги салбчиларнинг сўнгги таянчи ағдарилишини муқаррар қилиб қўйди. 1289 йилдан мусулмонлар Тораблусни ишғол этиб, шу номдаги графликка барҳам беришди, 1291 йилда эса Байрут, Сидон и Тир забт қилинди. Шу йили тамплиерлар ва иоаннитлар жон-жаҳд билан ҳимоя қилган Акранинг йўқотилиши христианларнинг Шарқдаги ҳукмронлигига барҳам берди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фойдали бўлган амалий фанларга эътиборсизлик Ҳақиқатда мутафаккир уламолар тажрибий, табиий ва фойдали амалий фанларга юнонлардан қабул қилиб олганлари илоҳий давоми...

1338 15:44 / 22.07.2025
Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш давоми...

2140 15:43 / 09.11.2024
.Зулматли асрлар,ни бошидан кечираётган зулматли ҳудудларга бир учи туташиб турган мусулмон ўлкалари ҳудудларининг барчаси Ислом нури билан порлаб турган давр. давоми...

2622 11:05 / 24.12.2019
Эй фарзандим Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма Тортишув ва баҳс Қуръони Каримнинг барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат давоми...

2462 11:00 / 30.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021