1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади

17:58 / 20.11.2023 1755 pdf Ўқиш режими + -

Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга келиб қолгани учун тегишли идораларнинг рухсати билан қайта таъмирланадиган бўлган. Бузилгунга қадар 800 кишилик сиғимга эга бўлган мажмуанинг янги лойиҳаси 2 минг кишилик сиғимни кўзда тутади.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» жомеъ масжиди ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли иншоот хавф остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Масжидда сақланаётган ҳужжатларга кўра, ўтмишда Қўшмозор деб аталган бу ҳудуддаги баландликда масжид қурилади ва у «Баланд» масжид номини олади. Масжиднинг шимол тарафида кичикроқ мадраса ҳам бўлиб, у 1995-1996 йилларда кўп қаватли турар жойлар қурилиши муносабати билан бузилиб кетган.

Тадқиқотчилар 1954 йилда масжид шифтидаги ёзув асосида унинг ўрта асрларда қурилганини ҳам аниқлаган. Маълум бўлишича, ҳозиргача сақланиб қолган ушбу бино 1857 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

Қоратош маҳалласидаги янги масжид биноси бузилиши оқибатида унинг ичида бўлган «Баланд» масжидига ҳам шикаст етиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар юзасидан масжид имом-хатиби ўз фикрларини билдирди: «Илгари масжид сиғими 800 кишига мўлжалланган.

«Баланд дейилишига сабаб, бу ер шаҳарнинг баланд нуқтаси бўлгани сабабли масжид халқимиз орасида ушбу ном билан танилиб қолган. Бу масжид ичи бир айвон, бир хонақоҳдан иборат. Бир-икки марта таъмир қилинган, ҳозирги кунда ичлари яхши сақланган. Хавфли ҳолатида бўлгани сабабли, 2021 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таклифига биноан бу масжидга реконструкция қилиш бўйича рухсатнома чиққан.

Маданий мерос объекти агентлиги билан келишилган ҳолатда масжиднинг асосий қисмини сақлаб қолиб, ёнига замонавий типда халқимиз учун, миллатимиз учун яхши масжид қуриш режалаштирилган. Ҳозир шунинг тараддудида турибмиз. Ишлар ҳам жадал равишда олиб борилмоқда. Янги биноли масжид 2000 дан зиёд мусулмонлар учун хизмат қилади», — дейди «Баланд» жомеъ масжиди имом-хатиби Аъзамжон Эргашов.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган қурилиш ҳолати юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Қоратош маҳалласида жойлашган «Баланд» масжидининг тарихий биноси янги қуриладиган масжид билан ўраб олинади. 

Маълум қилинишича, масжиднинг биноси ўзгармай қолади ва намоз вақтида кўпроқ инсонларни сиғдириш учун янги хона ва иншоотлар билан бойитилади. Шу тариқа, тарихий бино «консервация» қилинади, лекин шу билан бирга, ўзининг бирламчи вазифасини сақлаб қолади ва намоз ўқиш жойи сифатида хизмат қилишни давом эттиради. Унда таҳоратхона, ходимлар учун ошхона ва бошқа замонавий шароитлар яратилади.

Ҳокимлик бундай ёндашув тарих ва замонавийлик уйғунлигини сақлашда оптимал ёндашув экани, келгусида уни тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилганини қўшимча қилган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот телеграм давоми...

3232 11:30 / 09.09.2019
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетмакет дам олиш кунлари белгиланди.ССВ матбуот хизмати бу давоми...

1849 12:23 / 01.05.2022
Бугун 2019 йилнинг 9 март куни .Hilolnashr, матбаа ижодий уйининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

4505 17:08 / 09.03.2019
Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойни Қуръон ойи қилиб нишонлардилар. Ўтган солиҳлар ҳам Қуръонни давоми...

2737 19:32 / 23.03.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021