1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом оламидаги энг машҳур шифохона

11:26 / 23.11.2023 2383 pdf Ўқиш режими + -

1282 йилда ҳукмдор Малик Мансур Қалавон Қоҳирада Ислом оламидаги энг машҳур Мансурий шифохонасини қурдирди. Ҳукмдор ушбу ҳодисадан бир мунча вақт олдин ҳашаматли Дамашқ шифохонасида ошқозон санчиғидан батамом тузалганди. Суриялик шифокорларнинг маҳорати тахт ворисида шунчалик кучли таассурот қолдиргандики, ўз ватанида шунга ўхшаш муассасани қуришни дилига тугиб қўйганди.


Ҳукмдор бўлгач, барча кўрсаткичлар бўйича Дамашқдагидан устун бўлган шифохона барпо қилдирди. Дид билан жиҳозланган, хоналари кенг, ўша даврнинг ажойиб асбоб-ускуналари билан таъминланган, малакали шифокорлар фаолият юритган ушбу шифохона катта шуҳрат қозонди. Унинг моддий таъминоти ҳукмдорликнинг бошқа муассасаларидан энг каттаси эди.


Мансурий шифохонаси Фотимийлар саройида жойлашган бўлиб, 8000 кишига мўлжалланган ётоқхонага эга бўлган (Bedi N. Şehsuvaroǧlu (2012-04-24)). Ҳар куни 4000 беморга хизмат кўрсатилган (Mohammad Amin Rodini (7 July 2012)). Ибн Ухванинг «Ҳисба» асарида қуйидаги амбулаторлик ишлари амалга оширилгани келтирилган (SharifKaf Al-Ghazal, The Origin of Bimaristans in Islamic Medical History, last accessed 12/9/2014): шифокор бемордан касаллик сабаби ва у ҳис қилаётган оғриқ ҳақида сўрайди. Таҳлил натижаларига қараб дамлама ва бошқа дори-дармонлар тайинлайди. Кейин беморни олиб келган ҳамроҳига рецептнинг нусхасини ёзиб беради.


Эртаси куни у беморни қайта текширади, ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрайди. Ҳолатига қараб маслаҳат беради. Ушбу муолажа у тузалиб кетгунча такрорланади. Тузалса, шифокорга пул тўлайди. Аксинча, вафот этса, унинг яқинлари бош шифокорга муолажа олиб борган шифокорнинг рецептларини тақдим этади. Агар бош врач шифокор ўз ишини пухталик билан бажарган, деб баҳоласа, ўлим табиий эканини айтади; беморнинг вафоти табибнинг нотўғри даволагани оқибатида юз берган, деса, шифокордан қон пули олинишини маълум қилади. Боиси беморнинг ўлими шифокорнинг ёмон ишлаши ва касбига совуққонлиги сабабли юзага келган. Шундай қилиб, шифохонага энг тажрибали шифокорлар жалб этилган.


Мансурий шифохонаси низомида бундай дейилган:
«...Шифохона барча беморларга тўлиқ тузалгунча ёрдам кўрсатади. Одамлар узоқ ёки яқин, маҳаллий аҳоли ёки чет эллик, кучли ёки кучсиз, бой ёки камбағал, иш билан таъминланган ёки ишсиз, кўзи ожиз, жисмонан ва руҳан касал бўлишидан қатъи назар, барча харажатларни шифохона ўз зиммасига олади. Тўловларни тўламагани учун ҳеч кимга эътироз билдирмайди ва ҳатто билвосита шама ҳам қилинмайди» (Philip Adler; Randall Pouwels (2007). Мансурий шифохонаси 1915 йилгача шундай шаклда ишлади. Эндиликда эса қадимий шифохона ўрнида офталмология маркази фаолият юритмоқда.
Манбалар асосида Мунаввар Рустам қизи тайёрлади.


«Мўминалар» журнали, 2-сон, 2023 йил

 

Мавзуга оид мақолалар
Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Legit давоми...

2769 13:30 / 24.08.2019
2024 йил 25ndash27 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан IV халқаро Қуръон тиловати мусобақаси ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақада давоми...

1656 11:49 / 26.09.2024
Жорий йилнинг 13 ноябрь кунлари .Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги, доирасида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини давоми...

1656 19:23 / 31.10.2022
Бу ҳар йили Диний иршод ва талбиғ идорасининг Қуръони карим бўлими томонидан ўтказиладиган синов ҳисобланади. АлАраб ахборот сайтининг маълум қилишича, Қатар Дин давоми...

2077 07:45 / 12.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021