1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги «Искандархўжа» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

17:48 / 02.12.2023 2317 pdf Ўқиш режими + -

 

2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган «Искандархўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда масжид аҳллари иштирок этишди. 


Тадбирда юртимизда диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги масжид очиш, қайта қуриш ва таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларда намозхонларга яратилган қулай шароитлар ҳақида сўз юритилди. 
Маросим якунида Қуръони Карим тиловатидан сўнг устоз Абдуҳаким қори Матқулов хайрли дуолар қилиб бердилар.


Маълумот ўрнида, масжид янги биносининг қурилиш ишлари 2022 йил май ойида бошланган. Жомеъ илк маротаба 1995 йилда қурилган. 1998 йилда эса давлат рўйхатидан ўтказилган. Масжиднинг эътиборга молик жиҳати шундаки, мажмуанинг умумий майдони 20 сотих бўлиб, хонақоҳ ва айвонларда 5000 нафардан зиёд намозхон ибодатларни эмин-эркин адо этиши мумкин. Баландлиги 10 метр бўлган гумбазлар ва битта минора масжид кўркига кўрк қўшмоқда.


Мажмуада иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бирга замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилган. Имом-хатиб, мутаввалли ва қоровулхона каби маъмурий бинолари ҳам бор.


Замонавий таҳоратхонасида бир вақтнинг ўзида 100 дан зиёд киши фойдаланиши учун барча шароитлар муҳайё этилган.


Аллоҳ таоло бундай хушхабарларни бардавом қилсин.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳридаги давоми...

1895 17:05 / 11.09.2024
Ҳайдоробод шаҳрининг 12 та таниқли бўлган масжидларида ўғил болаларга диний билимлар билан бир қаторда инглиз тили, математика ва илмфан соҳалари бўйича дарслар давоми...

1908 18:00 / 14.03.2021
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2407 14:26 / 12.12.2020
Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги .Hilton Ballroom, меҳмонхонасида .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. Тадбирда Саудия давоми...

1200 10:49 / 15.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021