1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 35-жузи

05:00 / 02.02.2015 3503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 35-жузи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи қайта нашр этилди.

Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу китобни ўқиб зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2012 йил
Ҳажми:  360 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN: 978-9943-00-825-0
Нархи: 8000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 97 -сонли тавсияси ила чоп этилган



Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Зикр ва зокирлар фазли ҳақида.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
Исмул Аъзам
Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» жаннатнинг хазиналаридандир
Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
Намоздан кейинги жамоъий дуо
Жамоат ила дуо қилиш
Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
Хулоса. Зикрнинг фойда ва самаралари
Зикрнинг сийғалари
Зокирнинг одоблари
Дуо ҳақида. Дуонинг фазли
Дуо одоблари
Мақбул дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
Жамловчи дуолар
Паноҳ сўраш калималари ҳақида
Махсус дуолар ҳақида. Мушкули борнинг дуоси
Сафар ва ундан қайтиш дуоси
Видолашув дуоси
Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
Мажлисдан туриш дуоси
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
Ёмғир, шамол ва момақалдирокдаги дуо
Ҳилолни кўргандаги дуо
Мева нишонасини кўргандаги дуо
Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо.
Қарзни узиш дуоси
Балога учраганни кўргандаги дуо
Беморнинг дуоси
Бозорга киришдаги дуо
Ёд олиш дуоси
Дуонинг одоблари
Набий алайҳиссаломга саловот
Истиғфор ва тавба ҳақида
Тавба ва унинг фазли
Тавбанинг вақти
Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
Тавбанинг ҳақиқати
Тавба умр бўйи
Тавба қиссалари
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси.
Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
Маҳзунлик сафари
Куфада
Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotБахтиёр оилаquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари қайта нашрдан чиқди.Китобнинг давоми...

4787 05:00 / 02.02.2015
quotУсулул фиқҳquot китоби...Маълумот учун телефон 99871 2162927

6803 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба, деб номланган 35жузи.Туркумнинг давоми...

1592 17:08 / 19.09.2020
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик .Яхшилик ва силаи раҳм, деб номланган китоблари.Мазкур асар буюк ватандошимиз, Мовароуннаҳр давоми...

2940 12:01 / 12.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021