1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриётига Индонезия делегацияси ташриф буюрди

20:18 / 07.12.2023 1483 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 7 декабрь куни пойтахтимизга Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюришди. 

Юртимиздаги азиз меҳмонлар зиёратлари давомида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ҳам келишди. Делегация аъзоларини нашриёт раҳбари Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олдилар.

Учрашув асносида меҳмонлар бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хусусан, «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» асарлари ҳамда бошқа китобларни кўздан кечирдилар. Ташриф жараёнида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Учрашув сўнгида азиз меҳмонларга нашриётда чоп қилинган китоблар ҳадя қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби бугун Тошкент вилоятида ҳам .Энг маърифатли имом, кўриктанловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Танлов, анъанага кўра, Қуръони давоми...

3017 16:28 / 29.10.2018
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти етиб келганини айтди..Мамлакатимизда Ислом давоми...

3107 20:53 / 29.12.2020
Тошкент ислом институтида Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар муаммо ва ечимларrdquo мавзусидаги халқаро илмийамалий конференция давоми...

1293 19:47 / 24.04.2025
Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларининг иккинчи куни якунланди.29 декабрь куни меҳмонлар давоми...

2395 16:40 / 29.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021